Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЛИШЕР НАВОИЙ 581 ЁШДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/060b9aa38ec0ea5a8d5d1.jpg)
2022-02-09 16:24:08 140
![](https://telegra.ph/file/060b9aa38ec0ea5a8d5d1.jpg)
Қўштепа тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, Маданият бўлими, шунингдек, Маҳалла хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари Қўштепа туманида кўтаринки руҳда нишонланди.
![](https://telegra.ph/file/876613b42fe366b35992e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/d5e8014f65feff1f73fb4.jpg)
Туман Маданият маказида ва мактабларда бўлиб ўтган тадбирларда Алишер Навоий ижодидан ғазаллар, рубоийлар айтилди. Шунингдек, унинг босиб ўтган йўллари, давлат бошқарувида амалга оширган ишлари борасида саҳна кўринишлари намойиш этилди. Миллий рақслар ва Маданият ходимлари томонидан Навоий ижодий ғазалларидан қўшиқлар куйланди.
![](https://telegra.ph/file/1beaab4ae5791c4322b6f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0b0e860caf7b04d6c5fca.jpg)
Тадбирда сўз олганлар буюк мутафаккирнинг ҳаёти, ижоди, жаҳон ҳамжамияти, хусусан дунё адабиётида тутган ўрни ҳақида кенг маълумот бердилар.