Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e0ad5ce1a6d457dc07df3.jpg)
2022-02-08 20:04:45 132
![](https://telegra.ph/file/e0ad5ce1a6d457dc07df3.jpg)
Бугун туман ҳокимлигида мутасадди раҳбарлар, туман ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ёрдамчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида аҳолига ижара асосида ер майдонлари ажратиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Масъул раҳбарларга Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков томонидан ижара асосида ажратилиши режалаштирилган ер майдонларини асосан эҳтиёжманд оила аъзолари ҳамда ишсиз фуқароларга ажратилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Туман Мудофа ишлари бўлими ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳарбий ҳисоб столи бўлими бошлиқлари иштирокида туманда Сафарбарлик чақируви резервидан бўлган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан мавжуд қарздорликларни қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Туман раҳбари Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Водий насилли қуёнлари” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга экспортни йўлга қўйиш, фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/ebbf711524272b7a78bdf.jpg)
Туман ҳокими Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини, Тинчлик кўчасида яшовчи маҳалла фуқаролар йиғини “Темир дафтар”ида турувчи фуқаро Феруза Бадалованинг яшаш хонадонида хомийлар томонидан олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишди. Масъул раҳбарларга қурилиш таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
“Қумтепа Қамиштепа” ММТП ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Насибахон Хабибахон” фермер хўжалигида сектор раҳбарлари, тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида “Туманда 2022 йил ҳосили учун парваришланаётган бошоқли дон экинларида занг касалликларини тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши кураш” юзасидан семинар ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими очиб, 2022 йил ҳосили учун етиштирилаётган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда амалга ошириш ҳамда занг касалликларини тарқалишини олдини олиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.