Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-02-08 17:18:47    106

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йил 7 феврал куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий видео мурожаат эълон қилинди.

Мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Баланд Масжид МФЙда 50 йилга берилган боғни катта бир раҳбарнинг қудаси ариқ-зовурларга қўшиб бетон девор билан ўраб олди. Бу ҳолат қонунийми?” – дея шикоят қилинган.

Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан мавжуд архив хужжатлари асосида жойида ўрганилганда қуйдагилар аниқланди.

Мазкур мурожаат Қўштепа тумани “Сармазор Эшонгузар” массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 9310 ва  9307-сонли контурларида жойлашган бўлиб, 9310-сонли контурнинг умумий ер майдони 5,43 гектардан иборат эканлиги, шундан 4,4 гектар қисмини томорқа ерлари, 0,22 гектар қисмини сув ости ерлари, 0,01 гектар қисмини йўллар кўча ва майдонлар ташкил этиши ҳамда 9307-контурнинг умумий ер майдони 3,42 гектардан иборат эканлиги, шундан 1,65 гектар қисмини боғлар, 1,34 гектар қисмини токзорлар, 0,32 гектар қисмини сув остидаги ерлар, 0,11 гектар қисмини йўллар ташкил этиши аниқланди.

Видео лавхада кўрсатилган ер майдони Қўштепа туман ҳокимининг 18.12.2015 йилдаги 1095-сонли қарори билан “Сармазор Эшонгузар” ММТП ҳудудидаги “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдиновга боғдорчилик йўналишида узоқ муддатли ижара шартномаси асосида фойдаланиш учун ажратиб берилган.

Ўз навбатида, туман ҳокимлиги ҳамда “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги (раҳбари Р.Мўйдинов) ўртасида узоқ муддатли ижара шартномаси расмийлаштирилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган.

Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдинов томонидан боғ майдонининг атрофи ўзбошимчалик билан мукаммал девор тўсиқ билан ўралиб, ахоли ҳамда фермер хўжалиги ўртасидаги мавжуд маҳаллий йўл темир тўсиқлар билан тўсиб олинганлиги, шунингдек, ваколатли органларнинг рухсатисиз ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонининг 88 кв.м қисмига бино-иншоотлар қуриб олинганлиги аниқланди.

Бу билан “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдинов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 32 ва 91-моддалари талаблари бузилганлиги сабабли, Кадастр агентлиги Қўштепа тумани бўлими томонидан “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдиновга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, МжтКнинг 68-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун шу куннинг ўзида маъмурий иш қўзғатилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима қўлланилди.

Бундан ташқари, “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдинов томонидан ўзбошимчалик билан фермер хўжалиги ер майдонининг атрофи мукаммал девор тўсиқ билан ўралиб бунинг натижасида ахоли ҳамда фермер хўжалиги ўртасидаги мавжуд маҳаллий йўл темир тўсиқлар билан тўсиб олинганлиги, шунингдек, ваколатли органларнинг рухсатисиз ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонининг 88 кв.м қисмига қурилган бино-иншоотларни 5 кун муддатда ўз ҳисобидан ихтиёрий равишда бартараф этиш ҳақида Кадастр агентлиги Қўштепа тумани бўлими томонидан 07.02.2022 йилда 048-сонли огоҳлантириш хати юборилиб назоратга олинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram