Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 199 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРОЛАРГА ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШДА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ, АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИНИ КУЧАЙТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

×

 2022-02-07 19:53:55    139

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда бола тарбиялаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож оилалар моддий таъминотини кучайтириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда умум-эътироф этилган халқаро стандартларни ва автоматлашган шаффоф электрон баҳолаш механизмларини жорий этиш орқали нафақаларни тўлаш тизимини яратиш, болалар салоҳиятини ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратиш, аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёлғиз кексаларга пул ёрдами кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябр кунги «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 654-сонли қарори имзоланган.

Мазкур Қарорга мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилди, унга мувофиқ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси жорий этилди. Бунда болалар нафақасини тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди. Нафақалар тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилди. Бу кўмакка мухтож оилалар моддий таъминотини кучайтиришга қаратилган эътибордан далолат беради. Нафақанинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланила бошлади. Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлашда якка-ёлғиз фуқароларга фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланиш тартиби жорий этилди. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги миқдорлари белгиланди:

Болалар нафақасининг хар ойлик миқдори 250 000 сўм 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун.

325000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун

150 000 сўм – оиланиг 2 фарзанди учун

100 000 сўм – оиланинг 3 ва ундан кейинги хар бир фарзанди учун қўшимча қўшиб ҳисобланиши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб қувватлаш тизимини янада такомиллаштриш тўғрисида»ги ПФ-58-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги «2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-3227-сон Фармонига мувофиқ имтиёзли тоифадаги шахслар учун уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонунчилик асосида бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилди.

Фармонга кўра 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

-компенсация тўлови, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахслар (компенсация пул тўловлари олувчилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2175)га,  ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилиши;

- ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади.

Бунда, ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар учун ҳар ойлик компенсация тўлови – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида тўланиши;

- ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланди.

Бунда, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар нафақасига ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармонига асосан Фуқароларнинг пенсия миқдорлари мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошиб боришини таъминлаш, Халқаро тамойил ва стандартларга мувофиқ кўп босқичли ва давлат томонидан кафолатланган пенсия таъминоти тизимини жорий қилиш, Фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилмасдан идоралараро электрон маълумот алмашинуви асосида пенсия тайинлаш тизимига ўтиш белгиланди. Шунигдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб-пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилиши, аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган болаларга 18 ёшгача қаралган даврни пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш белгиланди.

Мазкур Фармонлар фуқароларга пенсия ва нафақаларни тайинлашда қулай шароитлар яратиш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қўштепа тумани бўлими. 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram