Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 180 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-02-07 19:11:41    103

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида туман ҳокимлигида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда туманда фаолият кўрсатиб келаётган 5 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.



Туман ҳокими Мумтоз ва Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Мумтоз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Зебран” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга экспортни йўлга қўйиш, фаолиятини янада кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.



Туман ҳокими Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 17-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



Туман Маданият бўлими тасарруфидаги “Истиқлол” маданият марказида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилиб, туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



“Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ғалла ўрим комбайнлари ҳамда ОВХларни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram