Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 191 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-02-05 21:02:04    112

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун туман ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва мутахассислари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида туманда ижро интизомини мустаҳкамлаш, мурожаатлар билан манзилли ишлаш ва уларни ижобий ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга туман ҳокимлиги ҳамда корхона ва ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ҳар-бир мурожаат билан манзилли ишлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Илёс Новиков иштирок этди. Меҳнат ярмаркасида 70 дан зиёд корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субеъктлари 680 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Шунингдек, ярмаркада иштирок этган иш изловчи фуқароларнинг 86 нафарига доимий ишга жойлашишлари учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан йўлланмалар берилди.

Туман ҳокими Шакар ва Кўприкбоши маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жихозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман ҳокими Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 18-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



Туман раҳбари тадбиркор Жалолиддин Каримов томонидан Шакар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган чарам поябзал ишлаб чиқариш ҳамда тадбиркор Адхамжон Ахматжонов томонидан Шакар маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган бахмал матолари тўқиш цехлари фаолияти билан танишиб, тадбиркорларга экспортни йўлга қўйиш, фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.



Шунингдек, томорқасида биогомус маҳсулоти тайёрлашни йўлга қўйган Шакар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Замирахон Солиева хонадонида бўлиб, тадбиркорнинг иш фаолияти билан танишди. Масъул раҳбарларга ушбу соҳани аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокими фермер хўжаликлари томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларини шарбат усулида суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ғалла ўрим комбайнлари ҳамда ОВХларни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram