Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 182 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-02-04 22:03:27    129

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Фарғона вилояти Тадбиркорлар уйида “Инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, экспорт кўрсаткичларини бажариш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш” юзасидан ўтказилган учрашувда иштирок этди.

Туман раҳбари туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қошида ташкил этилган аҳолини касбга ўқитиш маркази фаолияти билан танишиб, масъул раҳбарларга аҳолини касбга ўқитиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда битирувчиларни доимий иш ўринларига жойлаштириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриш бўйича ўз кўрсатмаларини берди.



Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокимининг Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 10 нафар фуқаролар турли масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.



Туманда ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларини ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, бугун Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида 9 нафар ёшлар турли таклиф ва муаммолар билан мурожаат қилишди. Туман ҳокими томонидан учрашувда кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Туман Ёшлар марказида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакилларини иш фаолиятларини самарали ташкил этиш, ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда ёшлар ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ёшлар вакилларига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда фаолиятларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 19-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



Туман раҳбари Файз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Файзли Умаржон Умиджон” оилавий корхонаси фаолияти билан танишиб, тадбиркорга экспортни йўлга қўйиш, фаолиятини кенгайтириш, ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.

Шунингдек, “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ғалла ўрим комбайнлари ҳамда ОВХларни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram