Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-02-03 20:01:30    152

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Эшонгузар ва Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 37-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



26-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман Тиббиёт билашмаси тасарруфидаги 85-сонли қишлоқ оилавий поликилиникасида бўлган туман ҳокими муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Тадбиркор Ш.Рахимов томонидан Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган мебел жиҳозлари ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишган туман ҳокими томонидан тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, 4-сектор раҳбари билан биргаликда Янги ариқ маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида 6 нафар фуқаролар турли масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.



Туманда ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларини ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, бугун Янги ариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида 13 нафар ёшлар турли таклиф ва муаммолар билан мурожаат қилишди. Туман ҳокими томонидан учрашувда кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram