Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/c3fdd2910208d682c7ac9.jpg)
2022-02-02 19:45:25 113
![](https://telegra.ph/file/c3fdd2910208d682c7ac9.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Сармозор ва Қувурбоши маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жихозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/a57af9463eb74d2e0b934.jpg)
Туман раҳбари Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 50-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/e0db4319edf1d0cb9cbb9.jpg)
Туман Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 96-сонли қишлоқ оилавий поликилиникасида бўлган туман ҳокими муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/0eee8e0aea2d398a8518a.jpg)
Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Сардор РРС” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишган туман ҳокими томонидан тадбиркорга экспортни йўлга қўйиш, фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/407d916912645c1e546f9.jpg)
Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов раҳбарлигида Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали аҳоли муаммоларини ҳал этиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ҳудудда кичик бизнес ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Вилоят прокурори томонидан маҳаллабай ишлашда биринчи навбатда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда ҳоким ёрдамчиларини фаоллик кўрсатишлари юзасидан тегишли таклифлар берилди.