Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 182 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-02-01 18:51:43    125

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонасида ўзининг навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулда турли муаммо ва таклифлар билан келган 38 нафар фуқаролар моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр ва шу каби муаммолар билан қатнашдилар. Туман ҳокими томонидан қабул жараёнида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилиб, ушбу мурожаатларда кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан маъсулларга муддатлар белгиланган ҳолда тегишли кўрсатмалар берилди.

Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 23-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 39-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман Тиббиёт билашмаси тасарруфидаги “Ўзбекистон” шифокор хизмат уйида бўлган туман ҳокими муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Тадбиркор Б.Рўзиев томонидан Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишган туман ҳокими томонидан тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.



Туманда аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокими масъул ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган имконияти чекланган 1-гуруҳ ногирони Н.Охуновнинг холидан хабар олдилар ва унга замонавий ногиронлик аравачаси етказиб берилди.



Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ўринбоев раҳбарлигида туманда фаолият кўрсатиб келаётган “FERGANA GLOBAL TEXTIL” масъулияти чекланган жамияти томонидан Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида саноат корхонаси ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ўринбоев томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда лойиҳани амалга ошириш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Шунингдек, “Ёшлар маркази”да Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ўринбоев раҳбарлигида туман ҳокимининг маҳалла фуқаролар йиғиндаридаги ёрдамчилари иш фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. А.Ўринбоев томонидан мутасадди раҳбарларга ҳоким ёрдамчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган хатлов ишларини сифатли бажариш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram