Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-02-01 18:20:56    162

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йил 31 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали “Сабримиз тугади ҳоким бизни алдаяпти” сарлавҳали танқидий видео мурожаат эълон қилинди.

Намуна маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг маҳалла ҳудудидаги Ворис кўчасида жойлашган, 1957 йилда ҳашар йўли билан қурилган бино-иншоатни аукцион савдоларига қўйилишидан норози бўлиб, маҳалла аҳолиси ихтиёрида қолдиришларини сўраб қилган мурожаатлари Қўштепа тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида ушбу бино-иншоот 532,0 кв метрдан иборат эканлиги, икки қаватли ҳамда ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ҳозирда эски ҳолатда эканлиги, маҳаллий тадбиркорлар томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий хужжатларсиз фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда ушбу бино-иншоат эски ҳолатда эканлиги маҳалла марказида жойлашганлиги ҳамда маҳаллий аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрь, кунги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш  бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сонли Фармони талаблари асосида аукцион савдоларига қўйиш режалаштирилган. Лекин, маҳалла аҳолиси аукцион савдоларига чиқармасдан маҳалла аҳолиси ихтиёрида қолдиришни сўраб норози бўлиб келмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ушбу бино-иншоатларни аукцион савдоларига қўйиш ишлари маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи фуқароларнинг талаб-истакларини инобатга олган ҳолда белгиланган тартибда, қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнь кунги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинганлиги, фуқаролар томонидан ушбу бино-иншоотни фуқароларга тўғридан-тўғри бепул берилишини сўраб қилаётган мурожаатлари ҳозирги кундаги ҳуқуқий ҳужжатларга тўғри келмаслиги, бу билан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ҳукумат қарорларига зид равишда ҳаракат қилаётганликларини, ер майдони ҳамда бино-иншоатларни “E-Ijro Auksion”орқали белгиланган тартибда сотиб олишлари мумкинлиги тушунтирилди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан келтирилган важлар асоссиз бўлганлиги сабабли ўз исботини топмади. Уларнинг бундай мурожаатлари яроқсиз ҳолга келиб қолган бу бино ўрнига шу ҳудудда янги замонавий хизмат кўрсатиш комплексини қуриш ва унда янги иш ўринларини яратиш орқали, ҳудуддаги кўплаб ишсиз аҳолини доимий бандлигини таъминлашга тўсиқ бўлаётганликлиги яна бир бор  тушунтирилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram