Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-01-27 23:06:17 184
Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси А.Эргашев томонидан туман ИИБ биносида, ИИБ ТБ терговчи ва суриштирувчилари иштирокида “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги ҳамда “Терроризм ва экстремизмни молиялаштиришга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленум қарорлари шунингдек, янги қабул қилинган бир қатор қонунлар юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.
Семинарда суд раиси томонидан ушбу турдаги жиноят ишларини юритишда амалиётда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш ҳамда янги қабул қилинган қонунлар юзасидан тушунтиришлар берилди.