Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 209 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-01-27 22:42:20    132

PDF юклаш
Чоп этиш













Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг 50-сессияси бўлиб ўтди. 



































Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари, ташкилотлар, идора ва корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишини Қўштепа тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков олиб борди.

Сессия кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-январ кунги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2021-йил давомида сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида, жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани суди, Марғилон туманлараро фуқаролик ва иқтисодий судлар раисларининг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти борасида 2021-йил мобайнидаги фаолиятлари якунлари юзасидан ахборотлари тўғрисида, Қўштепа тумани прокурори Ф.Исмоиловнинг “2021-йилнинг 12 ойида қонунийлик ахволи ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботи, туман ички ишлар бўлими бошлиғи С.Абдуллаевнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш” соҳасида туман ички ишлар бўлими томонидан 2021-йил 12 ойида олиб борилган ишлар тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор масалалар киритилди.



































Сессия давомида мазкур масалалар юзасидан тегишли идоралар раҳбарларининг ахборотлари тингланди.




Сессия ишида Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими  бошлиғи С.Тошболтаевнинг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан 2021-йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2022-йилдаги устувор вазифалари тўғрисида”ги ахборот ҳисоботи ҳам эшитилди.











Қўштепа тумани маҳаллий бюджетининг 2021-йилги ижроси ҳамда туман маҳаллий бюджетида 2022-йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш юзасидан туман Молия бўлими мудири И.Акбаровнинг ҳисоботи ҳам тингланди. Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши ҳамда доимий комиссияларнинг 2022-йилга мўлжалланган иш режалари тасдиқланди.
























Шунингдек, тумандаги 31, 43-умумтаълим мактаблари директорлигига номзодларни тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.













Ахмаджонов Бобуржон Эркинжонович Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши котибияти мудири этиб сайланди.

Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Шунингдек, кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram