Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f25f7a932b3e831b22af7.jpg)
2022-01-27 21:11:02 99
![](https://telegra.ph/file/f25f7a932b3e831b22af7.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/3fce42ebeb61863833164.jpg)
Сектор раҳбари Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган 3 подезли 30 хонадондан иборат 5 қаватли уй-жойлар қурилиши билан танишиб, масъул раҳбарларга қурилиш таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
![](https://telegra.ph/file/2a2441d21397e12250f5c.jpg)
Шунингдек, Халқобод, Қоражийда ҳамда Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жихозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/bc6ed2b0014c69bb2653e.jpg)
22-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/1c1a8b2cd2c0676743e9e.jpg)
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Қоражийда” қишлоқ врачлик пунктида бўлиб, муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва 1-сектор ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларини шарбат усулида суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.