Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-01-27 09:40:12    117

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков кунлик иш режасига асосан Катта бешкапа ҳамда Кичик бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жихозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Бежирим поябзал” оилавий корхонаси масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.



10-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлган туман ҳокими муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.



Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Бешкапа” қишлоқ врачлик пунктида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туман ҳокими туман марказида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Масъулларга марказда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Фермер хўжаликлари томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларини шарбат усулида суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram