Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/933dc9de47ed0aeb07e9e.jpg)
2022-01-26 13:15:29 145
![](https://telegra.ph/file/933dc9de47ed0aeb07e9e.jpg)
Коррупция давлат ва жамиятнинг ривожланишига жиддий путур етказадиган салбий иллатлардан саналади.
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни шунингдек, сўнгги пайтларда мамлакатимизда қабул қилинган бир қатор янги ва ЎРҚ-734, ЎРҚ-744-сонли Қонунларнинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириш мақсадида, Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси А.Эргашев томонидан жойларда давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
![](https://telegra.ph/file/9bad81db3f2d5629055c0.jpg)
Навбатдаги давра суҳбати туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтди. Унда тиббиёт ходимлари иштирок этдилар ва суҳбат давомида ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоб олдилар.