Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 187 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-01-24 20:16:41    131

PDF юклаш
Чоп этиш



Туманда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиковнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда туманда фаолият кўрсатиб келаётган 5 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Лангар, Шодлик, Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жихозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “UNIFORM PLUS” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.

8-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлган туман ҳокими муассасада болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.


Туман ҳокими Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган туман Ахборот кутубхона марказида бўлиб, марказ фаолияти ҳамда аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Мутасадди раҳбарларга аҳолини китобга бўлган қизиқишларини ошириш ва кутубхонага кенг жалб қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram