Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 213 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-01-22 23:15:01    113

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йил 21 январ куни “Kun.uz” сайтининг расмий телеграм каналида “Оиламнинг уч аъзосини тупроққа қўйдим. Тўртинчисига келганда чидай олмаяпман...” сарлавҳали видео мурожаат эълон қилинди.

Қўштепа туманида истиқомат қилувчи Саодат Мамажонова: - “Ўғлим Иқболжонни Ҳиндистонга олиб бориб, операция қилдириш керак. Бунинг учун маблағимиз етмаяпти. Ўз синглиси жигарини беришга рози бўлган. Оиланинг уч аъзосини тупроққа қўйдим. Тўртинчисига келганда чидай олмаяпман. Ўлимдан чиқмади бошимиз...” – дея мурожаат қилган ва саховатли инсонлардан ўғлининг тузалиб кетишида ёрдам беришларини сўраган.

Иқболжон Эргашев Қўштепа тумани, Ўрта Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғини Шукрона кўчаси, 39-уйда яшайди. Биз ҳам энг аввало Иқболжон Эргашевга Аллоҳдан шифо сўраб, тез орада оёққа туриб, болаларининг орзу ҳавасини кўришини тилаймиз.   

8 йилдан буён жигар циррози касаллиги билан курашиб келаётган Иқболжон Эргашевга туман ҳокимлиги ва хомийлар томонидан мунтазам равишда ёрдам кўрсатилмоқда.

Иқболжон Эргашевга маҳалла ҳудудидаги ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилган. Уларнинг оилавий шароитлари инобатга олиниб, турмуш ўртоғи Хуршидахон Болтабоева  2020 йил 4 август куни Ўрта Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғинининг 12-сонли буйруғи билан ижтимоий хизмат кўрсатиш лавозимига жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилган.

Шунингдек, Иқболжон Эргашевнинг оиласига 2021 йил феврал ойидан буён 14 ёшгача бўлган болалар нафақаси тайинланиб, тўлаб келинмоқда.

Қўштепа тумани Маҳалла жамоат фонди томонидан 2021 йил декабрь ойида 400 000 (турт юз минг) сўм бир марталик моддий ёрдам берилган.

2021 йил декабр ойида ташаббускор ҳомийлар томонидан ажратилган 1.000.000 (бир миллион) сўм ва тумандаги “Муборак” жомъе масжиди томонидан 9.000.000 (тўққиз миллион) сўм миқдорида пул маблағи берилган. Бундан ташқари, ушбу маҳалланинг Шукрона кўчасида яшовчи аҳоли ва ҳудуддаги саҳоватпеша фуқаролар томонидан ҳам беминнат ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.  


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram