Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 186 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-01-22 20:36:54    173

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йил 20 январ куни “Кушербаевга мурожаат” телеграм мессенжери орқали Қўштепа туманидан танқидий мурожаат эълон қилинган эди.

Мурожаатда: – Сизга Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Қирғизобод қишлоғидан мурожаат қилмоқдаман.

Қишлоғимиз туманнинг энг чекка худудида жойлашган бўлиб, махалламиздаги болалар боғчаси 1990 йилларда хашар йўли билан қурилган.

Бундан 4 йил олдин муҳтарам Президентимизга, вилоят ва туман ҳокимига мурожаат қилиш орқали боғчани филиал мақомидан алохида мактабгача таълим ташкилоти мақомига эришилган.

Шундан сўнг туман, вилоят хатто Республикадан ишчи гуруҳи келиб боғчанинг яроқсиз ҳолга келганлигига хулоса қилишиб, ЯНГИ замонавий боғча қурилишини таъкидлаб кетишган.

Мана 4 йилдирки хеч қандай ўзгариш йўқ. 2019 йил дастурига кирди, 2020 йилга, 2021 йилга мана энди 2022 йил январдан, февралдан хозир март ойидан дейишмоқда.

Шу масалага раҳбарларнинг эътибор қаратишига ёрдам беринг – дея шикоят қилинган.

Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти Қўштепа тумани Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини Найман кўчасида жойлашган.

Таълим ташкилоти биноси 1990-йилда хом ғиштдан қурилган. Бино тури мослаштирилган бўлиб, 90 ўринга мўлжалланган. Таълим ташкилотида 39-нафар ходим фаолият олиб боради. Бинонинг ҳозирги кундаги ҳолати таъмир талаб.

Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида

3-7 ёшдаги болалар сони 450 нафарни ташкил этади. Шундан, 135-нафари

25-сонли мактабгача таълим ташкилотига ва 75 нафари ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Таълим ташкилоти 1990 йилдан 2001-йилга қадар “Навбаҳор” номли болалар боғчаси сифатида фаолият кўрсатган, 2001 йилдан 2016 йилга қадар фаолияти тўхтатилган. 2016-йилдан 2019-йил май ойига қадар Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 24-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти филиали сифатида фаолият кўрсатган.

Таълим ташкилоти биносига 2018 йил якунида туман ҳокимининг фармойиши асосида 47 млн сўм маблағ эвазига иссиқлик тизими янгидан тортилган ва иккита иситиш қозонлари ўрнатилган. Шунингдек, 2019 йилда таълим ташкилотида етиштирилган мевалардан келиб тушган маблағлар эвазига бино косметик таъмирланган.

Ҳозирги кунда “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжинеринг компанияси” ДУК Фарғона вилояти филиали томонидан лойиҳа ва смета ҳужжатлари тайёрланиб, Давлат экспертизасидан ўтказилмоқда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram