Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/00f00930027403e161e4d.jpg)
2022-01-21 19:55:51 116
![](https://telegra.ph/file/00f00930027403e161e4d.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Ғиштмон, Намуна, Қизилариқ ҳамда Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/a184a7c80ccd1974983f0.jpg)
Туман ҳокими тадбиркор Р.Исроилов томонидан Намуна маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган мебел жиҳозлари ҳамда пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишиб, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.
![](https://telegra.ph/file/49deb500be43f601b105e.jpg)
17-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлган туман раҳбари муассасада болажонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.
![](https://telegra.ph/file/438daa5cce4c50c696068.jpg)
Туман Тиббиёт билашмаси тасарруфидаги “Пахтакор” қишлоқ врачлик пунктида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ҳам ўрганилди. Масъул раҳбарларга қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган тартиб асосида бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/11812c24aa1c612b86ffa.jpg)
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокимининг Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 9 нафар фуқаролар 10 та масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
![](https://telegra.ph/file/3c53c61f0949b3ecf972d.jpg)
Туманда ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларини ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, бугун туман Халқ таълими тасарруфидаги 40-умумтаълим мактабида Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида 15 нафар ёшлар турли таклиф ва муаммолар билан мурожаат қилишди. Туман ҳокими томонидан учрашувда кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Туман раҳбари фермер хўжаликлари томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларини шарбат усулида суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.