Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 190 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-01-19 19:08:33    111

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков раҳбарлигида туман ҳокимлиги бўлим бошлиқлари ва мутахассислари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида ижро интизомини мустаҳкамлаш, мурожаатлар билан манзилли ишлаш ва уларни ижобий ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Масъул раҳбарларга туман ҳокимлиги ҳамда корхона ва ташкилотларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ҳар бир мурожаат билан манзилли ишлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Соҳибкор, Сой бўйи, Оқтепа, Йўлдошобод ва Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жихозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хусусий шерикчилик асосида ташкил этилаётган “Азиз болажон диёри” номли мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди. Туман ҳокими томонидан тадбиркорга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Қамиштепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ҳунармандлар маркази” фаолияти билан танишган туман ҳокими томонидан тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш, экспортни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.



Туман ҳокими Хумдон маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Истиқбол” кичик саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, бу ерда янги ташкил этилаётган саноат корхоналари лойиҳаларини қисқа муддатларда ишга тушириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Шунингдек, Хумдон маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатиб келаётган “Фарғона насилли парранда” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишилди. Туман ҳокими томонидан тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш, парранда бош сонини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳолини арзон ва сифатли тухум ва парранда гўшти билан таъминлаш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларини шарбат усулида суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram