Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-01-17 19:20:04    153

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков раҳбарлигида туманда ёшлар билан ишлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида “Ёшлар дастури”да белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан дастур ижросини белгиланган тартибда сифатли бажариш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Шунингдек, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакиллантириш бўйича туманда олиб борилаётган хатлов ишлари муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан масъулларга хатлов ишларини белгиланган муддатда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жихозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳам ўрганилди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман маҳаллий бюджед маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирдан чиқарилган туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 33-сонли мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топшириш юзасидан тадбир ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими очиб, Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан таълим соҳасига берилаётган эътиборлари натижасида сўнги беш йил давомида кўплаб таълим муассасалари қайта таъмирланаётганлиги ҳамда янги замонавий бинолар қуриб битказилаётганлигини таъкидлаб, ҳудуд аҳолисини янги бино билан табриклади.

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларини шарбат усулида суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram