Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/2663b45111cda8b0ead9b.jpg)
2022-01-17 16:43:21 216
![](https://telegra.ph/file/2663b45111cda8b0ead9b.jpg)
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарга қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида Қўштепа тумани ҳокимлиги томонидан анъанавий тарзда ҳафтанинг ҳар душанба куни "Тадбиркорлар қабули" ўтказилиб борилмоқда.
Бугун, ҳам туман ҳокими И.Новиков томонидан навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.
![](https://telegra.ph/file/0ba47497578ad7be64861.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6cfba4868ce7d2ea8165b.jpg)
Қабулда 12 нафар тадбиркорларнинг мурожаати бирма-бир тингланиб, масалаларни ҳал этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига бир ҳафталик муддат билан аниқ вазифалар юклатилди ва мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Давлатимиз раҳбарининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлашга қаратилган бу каби тадбирлар тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам беришга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.