Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 193 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-01-15 19:47:13    110

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун мутасадди раҳбарлар иштирокида туман марказида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Туман раҳбари томонидан масъулларга марказда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилига яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакили иш фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган хоналарни замонавий оргтехника воситалари ва мебел жихозлари билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Обод қишлоқ” Дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги “Дўрмон” шифокор хизмат уйида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишган туман ҳокими масъул раҳбарларга қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган тартиб асосида бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларини шарбат усулида суғориш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда суғориш ариқлари ва зовурларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram