Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАЙРАМ ЙЎҚЛОВИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/fa4385b38b9f284b6598e.jpg)
2022-01-13 19:31:56 126
![](https://telegra.ph/file/fa4385b38b9f284b6598e.jpg)
Байрам кунлари ҳамюртларимиз, кўнгиляқинларимиз холидан хабар олиш халқимизга хос одатга айланган. 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Фарғона вилояти хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, вилоят ички ишлар бошқармаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ушбу анъна давом эттирилди.
![](https://telegra.ph/file/83a31a47fcdf27be1476a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/0922b22cd935e44084d89.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5d32d21b312fe2a36b851.jpg)
14-январ Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қўштепа туманидаги нуронийлар ҳамда она юртимизга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилган ҳарбийлар, байналминалчи жангчилар, ИИБда узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар, шунингдек, ҳарбий хизмат чоғида вафот этган аскарлар хонадонига ташриф буюрилди. Улардан кўнгил сўралди ва байрам совғалари топширилди.
Кўрсатилган эътибордан нуронийлар, фахрий ҳарбийлар, байналминалчи жангчилар, ҳарбий хизмат чоғида вафот этган аскарларнинг оила аъзолари миннатдорчилик билдирдилар.