Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚИШКИ ТАЪТИЛ КУНЛАРИ СЕРМАЗМУН ЎТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/eb92498621ea1215e13f2.jpg)
2022-01-10 18:00:44 114
![](https://telegra.ph/file/eb92498621ea1215e13f2.jpg)
Вояга етмаган ўқувчи-ёшлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, улғайиб келаётган ёшлар иқтидорини янада ривожлантириш, ўқувчи-ёшларда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш, пировардида интеллектуал баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида Қўштепа туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Халқ ва армия бир тану-бир жон” шиори остида 48982-шарқий ҳарбий округи кичик сержанти М.Идиев бошчилигидаги ватан ҳимоячилари билан давра суҳбати ташкил этилди.
Шунингдек, ватан ҳимоячилари машғулотларда ҳам иштирок этдилар. Тўгарак аъзолари ўзларини қизиқтирган саволлар билан ҳарбийларга мурожаат қилдилар. Ўқувчиларнинг қишки таътилдаги вақтлари мазмунли ва мароқли ташкилланмоқда.