Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НОГИРОНЛИК АРАВАЧАСИ БЕРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/6dd6e44c3afe6141efbb8.jpg)
2022-01-10 13:45:11 150
![](https://telegra.ph/file/6dd6e44c3afe6141efbb8.jpg)
Катта болтакўл маҳалла фуқаролар йиғини, Ариқ боши кўчаси, 2-уйда яшовчи Салимахон Аҳмедова бундан беш йил олдин суяк емирилиши касаллигига чалинган эди. Ушбу касаллик туфайли Салимахон Аҳмедова тўшакка михланиб қолди, ҳозирда юра олмайди. У туман ҳокими Илёс Новиковга мурожаат қилиб ўзининг вазиятини тушунтирди ҳамда ногиронлик аравачаси зарур эканлигини билдирди.
![](https://telegra.ph/file/19d8336d061e82c52177b.jpg)
Бугун ушбу мурожаатга кўра туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ахроржон Юнусов ҳамда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Комиловлар иштирокида Салимахон Аҳмедовага ногиронлик аравачаси, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Бемор ва ижтимоий ҳимояга мухтож инсонларнинг кўнглини кўтариш мақсадида ташкил этилаётган тадбирларда Фарғона вилояти Ногиронлар ассоциацияси қошидаги “Набиллохон Маъмурхон Тўраевлар” унитар корхонаси Қўштепа тумани филиали ҳам яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.