Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЪЛИМ ХАБАРЛАРИ
2022-01-08 21:19:16 167
Қўштепа туманидаги 20-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида туман мудофаа бўлими билан ҳамкорликда барча таълим муассасалари Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбарлари учун ўқув амалий семинар ташкил этилди.
49-умумтаълим мактабида туман бошланғич таълим ўқитувчилари билан биргаликда таълим сифатини оширишда изланувчанлик, замонавийлик, ташаббускорлик мавзусида ўқув семинар ўтказилди.
7- умумтаълим мактабида қишки таътилда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказиш учун фан тўгараклари ташкил этилди.
Тумандаги барча умумтаълим мактабларида ходимлар ўртасида “Соғлом турмуш тарзи”ни тарғиб этиш шиори остида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
2-ИДУМда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентябрдаги 572-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида педагог кадрларни аттестацияда иштирок этишлари учун pedkadr.tdi.uz сайтида руйхатдан ўтиш бўйича ўқув семинар ўтказилди.
Қишки таътил давомида ўқувчи ёшларни бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ташкиллаш мақсадида туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактаб ўқувчиларининг 500 нафари Фарғона шаҳридаги санъат саройига концерт дастурига олиб борилди.