Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/daa506b55e9fc1bb6a2af.jpg)
2022-01-07 10:16:50 131
![](https://telegra.ph/file/daa506b55e9fc1bb6a2af.jpg)
Жорий йил 4-январ куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Эшонгузар МФЙ Саодат кўчаси 5-уй ёнидаги эски симёғоч қаттиқ шамол бўлса қулаши мумкин. Бирон кор-ҳол бўлмасдан, янги бетон устунга алмаштириб беришларини сўраймиз” – дея шикоят қилинган.
Ушбу мурожаат юзасидан туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан ўрганиш ўтказилганида, фуқаро томонидан электр тармоқлари муҳофаза майдонига ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб олганлиги ҳамда симёғочнинг бетон таянч ва ёғоч қисми оралиғига пона қоқиб қийшайтирганлиги аниқланди.
![](https://telegra.ph/file/a00d1133d3ab3833ec47e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/7594583ea462a987b7264.jpg)
Туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан қийшайган симёғоч тўғриланиб, бошқа жойга кўчириб берилди ҳамда бундай ҳолат такрорланмаслиги учун маҳалла ҳудудида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.