Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“АЁЛЛАР ДАФТАРИ” ТИЗИМИНИНГ 3-БОСҚИЧИНИ ШАКИЛЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1fb721e5d92c897d420f3.jpg)
2022-01-06 19:19:28 125
![](https://telegra.ph/file/1fb721e5d92c897d420f3.jpg)
“Аёллар дафтари” тизимининг 3-босқичини шакиллантириш ва уни ижросини таъминлаш бўйича Қўштепа туманида амалга оширилаётган ишлар Фарғона вилоят штаби раҳбари, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раис ўринбосари К.Қирғизалиев, штаб раҳбарининг ўринбосари, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Тожиева ҳамда бошқа масъул ходимлар томонидан ўрганилди.
Туман штабида, 1-сектор штаби ҳамда сектор аъзолари ўртасидаги белгиланган вазифалар тақсимоти, улар томонидан амалга оширилаётган ишлар жойида ўрганилиб керакли услубий тавсиялар берилди.
![](https://telegra.ph/file/4cee42a4a3afde52e5b7c.jpg)
![](https://telegra.ph/file/6ab3302885f260a9f2eb4.jpg)
Шунингдек, маҳалла ишчи гуруҳи фаолияти тумандаги қатор маҳаллалар, хусусан, Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини мисолида танлов асосида ўрганилди.
Меъёрий хужжатларнинг юритилиши, анкета сўровномаларнинг тўлдирилиши, ўрганилган хонадонларни маҳалла баъзасига киритилиши, масъулларнинг “Аёллар дафтари” тизимининг 3-босқичи талаблари ва тартибларидан хабардорлиги юзасидан суҳбат ўтказилиб, тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.