Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОДИР БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ХАВФ-ХАТАРЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА, КЕСКИН ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1f29e02357f24a7f0a471.jpg)
2022-01-05 10:18:23 152
![](https://telegra.ph/file/1f29e02357f24a7f0a471.jpg)
Қўштепа туманида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объекатлари, кўп квартирали уй-жой фондини ҳамда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларини 2021-2022 йилги қиш мавсумига тайёрлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 декабрдаги «Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан вилоят ва туман ҳокимларининг қарори ҳам эълон қилинган бўлиб, ушбу Қарор бўйича туманда ишчи гуруҳ тузилди. Қарор мазмуни ишчи гуруҳга тўлиқ тушунтирилди. Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун ишчи гуруҳ вазифалари тўлиқ тақсимланди.
![](https://telegra.ph/file/db4c8d855e78dbe3b0311.jpg)
![](https://telegra.ph/file/d667873461a9bd4567361.jpg)
Шунингдек, Қўштепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан жойларда тарғибот тадбирлари, аҳоли билан профилактик суҳбатлар ташкил этилиб, ёнғин, чақнаш, ис газидан заҳарланишга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Жойларда ўз манфаатини ўйлаб, ноқонуний тортиб олинган газ қувирлари тармоқдан узилмоқда. Резинали (капронли) газ баллонларидан фойдаланилаётган фуқаролар огоҳлантирилиб, қоида бузарлик холатлари жойида бартараф этилмоқда.