Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/51781ca87dd7a149d1b67.jpg)
2021-12-31 13:43:29 147
![](https://telegra.ph/file/51781ca87dd7a149d1b67.jpg)
Юртимиз бўйлаб янги йил шукуҳи кезмоқда. Жойларда байрам муносабати билан йўқловлар, байрам шодлигини улашиш давом этмоқда.
Мана шундай байрамларда кексалар ва беморларни йўқлаш, алоҳида ҳимояга мухтожлар ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш юртимизда анъанага айланган. Қўштепа туманидаги МТБда бўлиб ўтган тадбир ҳам айни шу мақсадда ўтказилди. Байрам арафасида туманимиздаги ДМТТларда тарбияланаётган боқувчисини йўқотган оила фарзандларининг 12 нафарига алоҳида эътибор кўрсатилди.
Бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбарлари ва тегишли идораларнинг масъуллари иштирок этдилар.
Тадбирда дастлаб Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков сўз олиб, иштирокчиларни Янги йил байрами билан табриклади.
Шундан сўнг сектор раҳбарлари ҳамда Қорбобо ва Қорқиз иштирокида болажонларга янги йил совғалари топширилди.
Шунингдек, йил сарҳисоби сифатида туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 32,13,22-ДМТТларнинг фаолияти юқори баҳоланиб, улар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.