Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ ИЛЁСБЕК НОВИКОВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/0b7b3a0cf44ad71923183.jpg)
2021-12-31 12:52:26 206
![](https://telegra.ph/file/0b7b3a0cf44ad71923183.jpg)
Ҳурматли қўштепаликлар!
Қадрли дўстлар!
Жонажон Ватанимизга Янги – 2022 йил кириб келмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём – кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат ва фаровонлик тилайман!
Халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланиб бормоқда. Туманда жорий йилда кўплаб ижтимоий соҳа объектларининг қад ростлаши, саноатнинг жадал суратлар билан кириб келаётганлиги, тадбиркорлик фаолиятининг янада авж олаётганлиги бунинг ёрқин мисолидир. Йил давомида тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватланиши, турли соҳаларда инвестицон дастурларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида туманда сезиларли инвестицон муҳит яратилди.
Янги йилда ҳам улкан эзгу ишларни биргаликда давом эттирамиз. Кўзда тутилган ушбу ишларнинг барча-барчаси, ҳеч шубҳасизки, ўзининг мантиқий якунига етказилади, кўзланган мақсадга эришилади.
Ишонаманки, Янги — 2022 йилда ҳам ўз олдимизга қўйган улкан мақсад ҳамда режалардан оғишмасдан диёримизни янада обод ва кўркам қилиш йўлида самарали меҳнат қиламиз. Тадбиркорлик ва хусусий мулкни қўллаб-қувватлаш ишларини давом эттирамиз. Эҳтиёжманд оилалар ва ёрдамга муҳтож инсонларни ҳимоя қилишга, аҳоли даромадларини оширишга эътиборни янада кучайтирамиз. Хонадонларимиз фариштаси бўлган нуроний отахон ва онахонлар, опа-сингилларимиз ва ёшларимизга ғамхўрлик кўрсатиш доимо бош вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.
Азиз ва муҳтарам дўстлар!
Халқимизнинг барча орзу-ниятлари ушалсин!
2022 йил ҳаммамизга қутлуғ келсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!