Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕССИЯДА ҚЎШТЕПА ТУМАНИНИНГ 2022 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИ ТАСДИҚЛАНДИ
2021-12-30 18:59:47 137
Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг қирқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари, ташкилотлар, идора ва корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишини Қўштепа тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков олиб борди.
Сессия кун тартибига битта масала Қўштепа туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш масаласи киритилди.
Мазкур масала юзасидан туман Молия бўлими мудири И.Акбаровнинг ахбороти тингланди.
Ахборотдан сўнг тегишли соҳа масъуллари томонидан шакллантирилган Қўштепа туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджети лойиҳаси кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди ва тасдиқлаб олинди.
Сессия давомида музокара учун сўз олганлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Шунингдек, кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.