Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/650422c4d4f9bc8960cd9.jpg)
2021-12-29 16:21:00 185
![](https://telegra.ph/file/650422c4d4f9bc8960cd9.jpg)
Юртимиз бўйлаб янги йил шукуҳи кезмоқда. Жойларда байрам муносабати билан йўқловлар, байрам шодлигини улашиш давом этмоқда.
Мана шундай байрамларда кексалар ва беморларни йўқлаш, алоҳида ҳимояга мухтожлар ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш юртимизда анъанага айланган. Қўштепа туманидаги “Маданият маркази”да бўлиб ўтган тадбир ҳам айни шу мақсадда ўтказилди. Байрам арафасида туманимиздаги 20 нафар ота-онасидан қаровсиз қолган чин етим болаларга алоҳида эътибор кўрсатилди.
![](https://telegra.ph/file/1401346c8cbb90dbd7d2a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/515ab589af3ff1b8fd3c0.jpg)
Бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбарлари ва тегишли идораларнинг масъуллари иштирок этдилар.
![](https://telegra.ph/file/5bedbdc5f1da48e613227.jpg)
Тадбирда дастлаб Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков сўз олиб, иштирокчиларни Янги йил байрами билан табриклаб, мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол улғайиши, замонавий таълим-тарбия олиши учун барча имконият яратилганини таъкидлади.
![](https://telegra.ph/file/aa86288fc8ba062808cf3.jpg)
![](https://telegra.ph/file/accd694cbcfa952c5e5b9.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8a6773ff42f97ef4b7ec4.jpg)
![](https://telegra.ph/file/d1def53ef119c9f211983.jpg)
Шундан сўнг даврага Қорбобо ва Қорқиз ҳам ташриф буюрди. Сектор раҳбарлари ҳамда Қорбобо ва Қорқиз иштирокида болажонларга янги йил совғалари топширилди.