Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА ПУЛ ТАРҚАТИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5dee71ad163c54778c954.jpg)
2021-12-28 19:02:20 117
![](https://telegra.ph/file/5dee71ad163c54778c954.jpg)
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ва муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманида ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга белгиланган пул маблағларини тарқатиш ишлари давом этмоқда.
![](https://telegra.ph/file/3a508d4ac6b2535248455.jpg)
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида тумандаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.