Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ АҲОЛИНИ ОГОҲЛИККА ЧАҚИРАДИ!

×

 2021-12-27 21:30:46    137

PDF юклаш
Чоп этиш



Янги йил арчасини қандай безатиш керак?

Янги йил арчасини уй шароитида хона ичига ўрнатаётганда, уни бемалол кўчириш мумкинлигига ва эшикларни тўсиб қўймаслигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Арчани тез ёнувчан ўйинчоқлар билан безатиш, унинг пастки қисмини пахта билан қоплаш, ёғочни ёнувчи шамлар билан безатиш асло мумкин эмас.

Мазкур қоидалар табиий шу билан бирга пластикдан ясалган (сунъий) арчаларга ҳам бирдек тегишли ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, пластикдан ясалган (сунъий) арчалар ёнганда ўзидан жуда ҳам зарарли моддалар чиқаради. Ёниб турган пластмасса томчиси инсон терисига тушса, ҳатто чўғ бўлган кўмирдан кўра кўпроқ зиён етказиши мумкин.

Байрамдан кейин арчани иложи борича тезроқ йиғиб олиш керак. Пластикдан ясалган (сунъий) арчани кейинги байрамгача хавфсизроқ жойга олиб қўйиш, табиий арчани эса уй ичидан олиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Сабаби, қуриган дарахт тез ёниб кетиш хавфи бор.

 Электр токида ишловчи ўйинчоқлар билан фойдаланганда (гирляндалар) албатта синчиклаб текшириш керак. Биринчи навбатда, уларнинг изолясиясига эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, бундай турдаги ўйинчоқлар тегишли сертификатга эга бўлган эканлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Агар уларнинг яроқлилик муддати ўтиб кетган бўлса, у ҳолда электр токида ишловчи ўйинчоқлар инсон саломатлигига хавф туғдиради.

Кўпчилик янги йил байрамига мушаклар ва бошқа пиротехника воситаларини харид қилишни истайди. Аммо шуни ёдда тутиш лозимки, пиротехника воситаларидан фойдаланиш нафақат ёнғинни келтириб чиқаради, балки оғир жароҳатларга ҳам сабаб бўлади.

Шунинг учун, янги йил байрамида ўзингиз ва яқинларингизни, айниқса болаларни турли кўнгилсиз ҳодисалардан асраш мақсадида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram