Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 270 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-12-27 20:18:07    109

PDF юклаш
Чоп этиш



Кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида И.Новиковнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабулда туманимизда фаолият кўрсатиб келаётган 5 нафар тадбиркорлар турли масалалар билан иштирок этишди. Қабул давомида кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.



23-умумтаълим мактабида спортнинг “Чим устидаги хоккей” тури бўйича республикада юқори ўринни эгаллаган спортчи қизлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлаш мақсадида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этишиб, спортчи қизлар ва уларнинг мураббийларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.

Туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги “Ўзбекистон” шифокор хизмат уйида маҳаллий бюджед маблағлари ҳисобидан олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилиб, масъул раҳбарларга қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган тартиб асосида бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Ёшлар марказида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларни китобга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Ёш китобхон” танловининг туман босқичи ўтказилди. Тадбирда сектор раҳбарлари иштирок этишди. 



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрь кунги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 56-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Янги йил” байрами муносабати билан “Темир дафтар”га киритилган 30 та оилаларга Давлатимиз раҳбарининг байрам табрикномалари, 800000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.



Туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида чигит экиш сеялкалари ва тишли бороналарни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда туман аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram