Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/80c21977d8321443c833d.jpg)
2021-12-27 19:20:14 111
![](https://telegra.ph/file/80c21977d8321443c833d.jpg)
1. Даврийлик.
Аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилади.
2. Умумийлик ва бир пайтдалик.
Аҳолини рўйхатга олишнинг ягона белгиланган санасида шахсга доир маълумотларни йиғиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида бир пайтнинг ўзида амалга оширилади.
3. Рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги.
Шахсга доир маълумотлар йиғилаётганда рўйхатга олиш варағи ҳар бир учун якка тартибда тўлдирилади.
4. Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги.
Аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари махфий бўлиши ва розилигисиз ошкор этилмайди.
5. Аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.
Ўзбекистон Республикаси бўйича аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ягона бошқарув тизимини яратиш асосида марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади.