Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-12-24 20:14:33    94

PDF юклаш
Чоп этиш




Бугун туман ҳокимлигида Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков раҳбарлигида, ҳоким ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрь кунги “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳрида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 737-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга ушбу қарорга асосан туманда уй-жойга муҳтож хотин-қизларни манзилли рўйхатини шакиллантириш ҳамда уларга ажратилаётган субсидияларни қарор талабидан келиб чиқиб бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокимининг Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 6 нафар фуқаролар 7 та масалалар билан мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.



1-умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар билан мулоқот ўтказилиб, қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



 “Жаҳон банки” томонидан ажратилаётган маблағлар ҳисобидан Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолини яшаш тарзи ҳамда ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар юзасидан банк вакиллари, масъул корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама қилинди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ажратилаётган маблағларни мақсадли ишлатилиши ҳамда режалаштирилган лойиҳаларни сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



14-сонли мактабгача таълим ташкилотида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини шакиллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария-гигиена қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Қайилма” шифокор хизмат уйида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган  туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда туман аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram