Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 198 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-12-23 20:30:46    123

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 37-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан мулоқот ўтказди. Шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



4-сонли мактабгача таълим ташкилотида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини шакиллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария гигиена қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 96-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



 “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида чигит экиш сеялкалари ва тишли бороналарни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишиб, масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда туман аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram