Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 183 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга МУНОСАБАТ

×

 2021-12-22 21:51:50    176

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 21 декабр куни ижтимоий тармоқлар орқали танқидий мурожаат эълон қилинди.

Мурожаатда: “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Баланд масжид ва Эшонгузар МФЙларида жойлашган фермер хўжаликларига шартнома асосида 50 йилга боғ берилган. Фермерлар боғлар атрофини бетон тўсиқлар билан ўраб олди. Энг қизиғи, боғларга қўшиб, маҳалла кўчасини ҳам қўшиб ўраб олишди. Кадастр идораси ҳолатни ўрганиб чиқишини сўраймиз” – дея шикоят қилинган.

Ушбу танқидий мурожаат юзасидан Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Қўштепа туман бўлими бошлиғи Р.Ахмадалиев қуйидагиларни маълум қилади:

– "Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган танқидий мурожаат Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Қўштепа туман бўлими мутахассилари томонидан мавжуд архив хужжатлари асосида жойида ўрганилганида қуйдагилар аниқланди.

Қўштепа тумани Сармазор Эшонгузар массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 9310 ва 9307-сонли контурларида жойлашган бўлиб, 9310-сонли контурнинг умумий ер майдони 5,43 гектардан иборат эканлиги, шундан 4,4 гектар қисмини томорқа ерлар, 0,22 гектар қисмини сув ости ерлари, 0,01 гектар қисмини йўллар, 0,8 гектар қисмини ижтимоий ховли, кўча ва майдонлар ташкил этиши ҳамда 9307-контурнинг умумий ер майдони 3,42 гектардан иборат эканлиги, шундан 1,65 гектар қисмини боғлар, 1,34 гектар қисмини токзорлар, 0,32 гектар қисмини сув остидаги ерлар, 0,11 гектар қисмини йўллар ташкил этиши аниқланди.

Мурожаатда кўрсатилган ер майдони Қўштепа тумани ҳокимининг 18.12.2015 йилдаги 1095-сонли қарори билан “Сармазор Эшонгузар” ММТП ҳудудидаги “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдиновга боғдорчилик йўналишида узоқ муддатли ижара шартномаси асосида фойдаланиш учун ажратиб берилган.

Ўз навбатида, туман ҳокимлиги ҳамда “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги (раҳбари Р.Мўйдинов) ўртасида узоқ муддатли ижара шартномаси расмийлаштирилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум бўлди.

Мурожаатни ўрганиш давомида “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдинов томонидан боғ майдонининг атрофи ўзбошимчалик билан мукаммал девор тўсиқ билан ўралиб, аҳоли ҳамда фермер хўжалиги ўртасидаги мавжуд маҳаллий йўл темир тўсиқлар билан тўсиб олинганлиги, шунингдек, ваколатли органларнинг рухсатисиз ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонининг 88 кв.м қисмига бино-иншоотлар қуриб олинганлиги аниқланди.

Бу билан, “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдинов томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 32 ва 91-моддалари талаблари бузилган.

Шу сабабли, Кадастр агентлиги Қўштепа тумани бўлими томонидан “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдиновга нисбатан 22.12.2021 йилда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 68-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун шу куннинг ўзида маъмурий иш қўзғатилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима қўлланилди.

Бундан ташқари, “Ахмаджон хожи ота” номли фермер хўжалиги раҳбари Р.Мўйдинов томонидан ўзбошимчалик билан фермер хўжалиги ер майдонининг атрофи мукаммал девор тўсиқ билан ўралиб бунинг натижасида ахоли ҳамда фермер хўжалиги ўртасидаги мавжуд маҳаллий йўл темир тўсиқлар билан тўсиб олинганлиги, шунингдек, ваколатли органларнинг рухсатисиз ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонининг 88 кв.м қисмига қурилган бино-иншоотларни мажбурий тартибда буздириш ҳақида Кадастр агентлиги Қўштепа тумани бўлими томонидан 22.12.2021 йилда Марғилон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилганлигини маълум қиламан.

Шунингдек, мурожаатда уй-жой қуриш учун фундамент қуйилганлиги акс этган фото сурат Қўштепа тумани Сармазор Эшонгузар массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 9310-сонли контурида жойлашган бўлиб, томорқа ерлар тоифасига мансублиги ҳамда собиқ Охунбобоев райони М.Умаров номли хўжалигининг 23.11.1996 йилдаги 28-сонли қарорига асосан фуқаро Солиев Ғайратжон Мухторовичга тегишли эканлиги маълум бўлди”.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.