Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 216 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-12-22 19:20:17    138

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 49-умумтаълим мактабида бўлди. Муассасада таҳсил олаётган ўқувчилар билан суҳбатлашиб, қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


26-сонли мактабгача таълим ташкилотида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини шакиллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария-гигиена қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 85-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши ваксина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Тадбиркор М.Собиров томонидан Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишган туман ҳокими тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилот ва корхона ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган кузги агротехника тадбирларининг бажарилиши, маҳаллий ўғит жамғариш, ариқ ва зовурларни тозалаш ҳамда шўр ювиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан фермер хўжаликлари ҳамда масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга юқоридаги масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.