Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 224 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-12-22 14:51:12    231

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан  Қўштепа туманидаги навбатдаги маънавий-маърифий тадбир 38-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Тадбир Шарқий ҳарбий округига қарашли 48982 ҳарбий қисм, Шарқий ҳарбий округ тарғибот гуруҳи, Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида бўлиб ўтди.


Тадбир давомида қисм ҳарбий хизматчилари томонидан қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқиши намойиш этилди. Тадбирга ташриф буюрган ёшлар қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар билан бевосита танишдилар.

Шунингдек, маданият ходимлари томонидан ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар тақдим этилди.

Тадбир давомида “Биз Ватанпарвармиз” мавзусида давра суҳбати ҳам ўтказилиб, ўқувчилар ҳарбий техникаларнинг жанговар имкониятлари ва бошқа ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.