Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 267 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИНИНГ “АҲОЛИГА МУРОЖААТИ"

×

 2021-12-17 21:04:35    287

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида 2021 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари бўйича туман ҳокими Новиков Илёс Валериевичнинг

МУРОЖААТНОМАСИ

 

         Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

Сизларга туманимизда 2021 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2022 йилда режалаштирилган асосий вазифалар ва параметрлар, шунингдек ҳудудларни ривожлантириш стратегиясидан келиб чиққан ҳолда 2022 йил учун белгилаб олинган асосий вазифалар ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган мурожаатномаси тақдим этилмоқда.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу тадбир ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан ташкил этилиб, маҳаллий ҳокимиятни, барча давлат идораларини ҳалқимиз олдида ҳисобдорлигини, масъулиятни ошириш билан бирга жорий йилда амалга оширилган ишларни таҳлили ва келгуси 2022 йилда туманимизни ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш йўлида устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олиш мақсадларини ўз ичига олган.

         Хусусан, жорий йилда турли соҳаларда режалаштирилган ислоҳотларни амалга ошириш билан бирга мухтож қатламни ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишида сезиларли, самарали тадбирларни амалга ошириш лозим бўлди.

         Коронавирус пандемияси юртимизга, ҳалқимизга катта талофат етказмаслиги учун давлатимиз раҳбари томонидан барча ресурслар, моддий бойликлар, бор имкониятлар сафарбар қилинди.

Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимизнинг “Пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз керак” деган фикрлари бизга дастурул амал бўлди.

 

         Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

Энди рухсат берсаларинг жорий йилда эришилган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ва келгуси йилларда амалга оширилиши режалаштирилган барча йўналишлардаги рақамлар билан сизларни таништириб ўтсам.


Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари

Жорий “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да кутилаётган параметрлар қуйидагичадир:

Йил якуни билан туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларида барча соҳаларда ўсишга эришилиши кутилмоқда.  Жумладан;

- Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 923,1 млрд.сўмга (121,4 %) ёки аҳоли жон бошига 4,683 млн сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 3,6 фоизга етиши;

- Хизматлар ҳажми 330,0 млрд.сўмга (118,8 %) ёки аҳоли жон бошига 1,674 млн сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 2,1 фоизга етиши;

- Чакана савдо ҳажми 198,6 млрд.сўмга (102,9 %) ёки аҳоли жон бошига 1,008 млн сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 1,2 фоизга етиши;

- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2 трлн 265,3 млрд.сўмга (106,1 %) ёки аҳоли жон бошига 11,493 млн сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 8,3 фоизга етиши;

- Қурилиш ишлари ҳажми 249,9 млрд.сўмга (116,1 %) ёки аҳоли жон бошига 1,268 млн сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 3,6 фоизга етиши кутилмоқда.


Инвестиция лойиҳалари бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4-5 феврал кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида белгилаб берган топшириқлари ижроси тўғрисидаги 7-сонли йиғилиш баёнининг 20-иловасига асосан Қўштепа туманида 2021-2022 йилларда 44 та инвестиция лойиҳалар киритилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 237,3 млрд сўм, шундан ўз маблағи 214,6 млрд  сўм, банк кредити 13,1 млрд сўм, хоржий кредит линия 0,58 млн.АҚШ доллар, хорижий инвестиция 0,3 млн. АҚШ доллар маблағлари ҳисобига 1100 та янги иш ўринлари яратилиши тасдиқланган.

2021 йилда 34 та лойиҳалар амалга оширилиши ва бунинг натижасида 187,9 млрд сўм шундан, 166,5 млрд сўм ўз маблағи, 11,8 млрд сўм банк кредит, 579 минг АҚШ доллар хорижий кредит линия, 300 минг АҚШ доллар хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 880 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. 

2021 йил январ-декабр ойларида жами 32 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 183,140 млрд сўм, шундан ўз маблағи 163,8 млрд сўм, банк кредити  10,7 млрд сўм, хоржий кредит линия 494 минг АҚШ доллар, хорижий инвестиция 300 минг АҚШ доллар маблағ сарфланди. Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 734 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу лойиҳалар қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

1. Саноат йўналишида – жами 15 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 52,3 млрд сўм, шундан ташаббускор ўз маблағи 51,3 млрд сўм, банк кредити 1,0 млрд сўм,) ҳисобига 469 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Хозирги кунда санаот йўналишида 15 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами 52,2 млрд сўм, шундан ўз маблағи 52,250 млрд сўм, банк кредити  990 млн сўм маблағлари ўзлаштирилди. Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 447 та янги иш ўринлари яратилди.  

Мисол учун: "Асл Духоба Бахмал" МЧЖ томонидан Бахмал ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилган,  корхона йилига 30 минг метр баҳмал ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, лойиҳа амалга оширилиши натижасида жами 3,3 млрд сўм инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ва  30 та янги иш ўринлари яратилди. 

 2. Қишлоқ хўжалиги йўналишида – жами 10 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 100 млрд сўм, шундан ташаббускор ўз маблағи  86,2 млрд сўм, банк кредити 8,5 млрд сўм, хорижий кредит линия 189 минг АҚШ доллар, хорижий инвестиция 300 минг АҚШ доллар) маблағ ҳисобига  266 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.   

Хозирги кунда қишлоқ хўжалиги йўналишида 10 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами
97,8 млрд сўм, шундан ўз маблағи 84,7 млрд сўм, банк кредити  7,7 млрд  сўм, хоржий кредит линия 104 минг АҚШ доллар, 300 минг АҚШ доллар маблағлари ўзлаштирилди. Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 201 та янги иш ўринлари яратилди.     

Мисол учун: "Водий Наслли қуёнлари" агрофирмаси томонидан Наслли қуёнчилик фаолиятини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилган, лойиҳа амалга оширилиши натижасида жами 9 млрд сўм, шундан 3 млрд сўм ўз маблағи, 6 млрд сўм банк кредит маблағлари ўзлаштирилди ва 11 та янги иш ўринлари яратилди. 

3. Хизмат кўрсатиш йўналишида – жами 9 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 35,7 млрд сўм, шундан ташаббускор ўз маблағи 29,1 млрд  сўм, банк кредити 2,3 млрд  сўм, хорижий кредит линия 390 минг АҚШ доллар) ҳисобига 145 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Хозирги кунда хизмат кўрсатиш йўналишида 7 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами
33,6 млрд сўм, шундан ташаббускор ўз маблағи 33,5 млрд сўм, банк кредити 2 млрд сўм, хорижий кредит линия 390 минг АҚШ доллар  маблағлари ўзлаштирилди. Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 87 та янги иш ўринлари яратилди.


Хизмат кўрсатиш бўйича

Қўштепа туманида кўрсатилган хизматлар ҳажми 330,0 млрд сўмга ва йиллик ўсиш суръати камида 118,8 фоиз, аҳоли жон бошига 1,674 млн сўмга, вилоятдаги улушимиз 2,1 фоизга етказиш белгилаб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5113-сонли қарорига асосан туманда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, шу жумладан хизмат турларини кенгайтириш, хизматлар сифатини ва улар билан аҳолини қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида, 2021 йилда 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш мақсадида жами 315 та умумий қиймати 100,3 млрд сўм бўлган шундан, ўз маблағи 79,3 млрд сўмни, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 21,0 млрд сўм маблағ сарфланиши ҳисобига янги 1369 та иш ўрни яратиладиган лойиҳаларни амалга ошириш белгилаб олинган эди, бугунги кунда ушбу лойиҳалардан умумий қиймати
75,2 млрд сўм бўлган шундан, ўз маблағи 61,0 млрд сўмни, тижорат банк кредити 14,2 млрд сўм маблағлар сарфланиши ҳисобига жами 292 та лойиҳалар ишга тушурилиб янги 1194 та янги иш ўрни яратилди.

Мисол учун, Қумтепа МФЙ ҳудудидаги "Ўлмасхўжа-Тожиазиз" хусусий корхонаси томонидан Автомобилларга сиқилган (метан) газ қўйиш шаҳобчаси ташкил этилди. Лойиҳани амалга оширишда умумий қиймати 10,5 млрд сўм шундан, ўз маблағи 6,2 млрд сўм, тижорат банк (Ҳамкор банк Марғилон филиали) кредити 4,3 млрд сўм маблағ сарфланиши ҳисобига янги доимий 10 та иш ўрни яратилди.

Соҳибкор МФЙ ҳудудидаги "Осиё Навнихол Файз" МЧЖ томонидан тантаналар ва оилавий тадбирларни ташкил этиш хизматлари (тўйхона) ташкил этилди. Лойиҳани амалга оширишда умумий қиймати 1 млрд сўм ўз маблағи сарфланиши ҳисобига янги доимий 5 та иш ўрни яратилди.

Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан унумли фойдаланиш ҳисобига 7 та хизмат кўрсатиш лойиҳалари ишга туширилди.

Мисол учун, Қийқи МФЙ ҳудудидаги "Ғиштмон Файз Инвест" МЧЖ томонидан Автомобилларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳани амалга оширишда умумий қиймати 1,2 млрд сўм шундан, ўз маблағи 400 млн. сўм, тижорат банк (Миллий банк фарғона филиали) кредити 800 млн сўм маблағ сарфланиши ҳисобига янги доимий 15 та иш ўрни яратилди.

Қумтепа МФЙ ҳудудидаги “Раънохон Хомидова” МЧЖ томонидан Тиббий хизмат ва умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда 2,2 млрд сўм шундан, ўз маблағи 1 млрд. сўм, тижорат банк (Қишлоқ Қурилиш банк Марғилон филиали) кредити 1,2 млрд сўм сарфланиши белгиланган. Бугунги кунда тадбиркорлик субъекти томонидан умумий овқатланиш фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси умумий қиймати 1,250 млрд сўм шундан, ўз маблағи 600 млн. сўм, тижорат банк (Қишлоқ Қурилиш банк Марғилон филиали) кредити 650 млн сўм маблағ сарфланиши ҳисобига янги доимий 15 та иш ўрни яратилди. Тиббий хизмат фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси учун бино-иншоотлар қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун умумий қиймати 950 млн. сўм шундан, ўз маблағи 400 млн. сўм, тижорат банк кредити 550 млн сўм маблағ сарифланиши ҳисобига янги доимий 10 та иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари, Катта бешкапа МФЙ ҳудудидаги "Qo'shtepa Class" МЧЖ томонидан Савдо фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳани амалга оширишда умумий қиймати 500 млн. сўм шундан, ўз маблағи 200 млн. сўм, тижорат банк (Миллий банк Фарғона филиали) кредити 300 млн сўм маблағ сарфланиши ҳисобига янги доимий 4 та иш ўрни яратилди.

Шунингдек, 2021–2022 йилларда амалга ошириладиган худудий инвестиция дастуридаги Хизмат кўрсатиш йўналишида – жами 9 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 35,7 млрд сўм, шундан ташаббускор ўз маблағи 29,1 млрд  сўм, банк кредити 2,3 млрд  сўм, хорижий кредит линия 390 минг АҚШ доллар) ҳисобига 145 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Хозирги кунда хизмат кўрсатиш йўналишида 4 та лойиҳа амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жами
19,9 млрд сўм, шундан ташаббускор ўз маблағи 13,6 млрд сўм, банк кредити 2 млрд сўм, хорижий кредит линия 390 минг АҚШ доллар  маблағлари ўзлаштирилди. Инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши натижасида 53 та янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун, Лойсон МФЙ ҳудудида "Қўштепа туман Ўсимликлар клиникаси" МЧЖ томонидан Ўсимликлар клиникасини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилган, лойиҳа амалга оширилиши натижасида жами 1,5 млрд сўм маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 25 та янги иш ўринлари яратилди.

Юқоридагилардан ташқари Қийқи МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Норузоқов Халилжон томонидан қиймати 52,5 млрд. сўм (шундан,
21,0 млрд. сўм ташаббускор маблағлари ва 3,0 млн. доллар ҳорижий инвестиция маблағлари) бўлган хусусий клиника лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида биринчи навбатда 80 нафар янги иш ўринлари яратилади. Бундан ташқари мазкур клиникада кардиалогия, болалар шифокори ва юрак касалликлари юзасидан жаррохлик амалиёти жорий этилади.

Бундан ташқари Тошкент-Ўш йўналишидаги А-373-йўлининг Қўштепа туманидан ўтувчи 363-кмнинг йўл бўйидаги унумдорлиги паст бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари ҳамда қишлоқ хўжалиги таркибидан чиқариладиган 7 та контурдаги 5,4 гектар ер майдонларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадида келгуси 2022 йилда 45 та лойиҳаларда жами 18,5 млрд сўм маблағлар ўзлаштирилиши натижасида 200 га яқин янги иш ўринлари яратилишига ҳамда туманда юқори савияда хизмат кўрсатилишига эришилиши бўйича ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.


Экспорт бўйича

2021 йил учун жами 17,4 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт прогноз режаси белгиланган.

Шундан:

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари– 8,9 млн. АҚШ доллар;

Саноат маҳсулотлари – 8,4 млн АҚШ долларни ташкил этади.

Амалда 40,2 млн. АҚШ доллар миқдорида экспорт амалга оширилиб, йиллик режага нисбатан 230,5 %га бажарилди.

Шундан:

Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари – 6,8 млн. АҚШ доллар ёки режага нисбатан 75,1%.

Саноат маҳсулотлари –33,4 млн. АҚШ доллар ёки режага нисбатан 396,4%.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,1 млн. АҚШ доллар кўп экспорт амалга оширилмоқда. (2020 йил ўтган даврида 15,1 млн. АҚШ доллар амалга оширилган).

 

Хорижий инвестициялар жалб этилиши

Қўштепа туманида 2021 йил учун хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича белгиланган режага мувофиқ январь-декабрь ойларида 15 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштириш режалаштирилган.

2021 йил январь-декабрь ойларида  8 та корхона томонидан 18,52 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштириши (режага нисбатан 123 %)  кутилмоқда.

Чораклар кесимида ўзлаштирилиш

2021 йил январь-июн ойларида жами 9,375 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилган.

2021 йил январь-сентябр ойларида 12 млн. АҚШ доллар режа белгиланган, амалда 12,13 млн. АҚШ доллар, шундан асосий капитал
12,06 млн АҚШ доллар (режага нисбатан 101,1%) миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

 2021 йил январь-декабр ойларида жами 18,52 млн. АҚШ доллар (режага нисбатан 123%) миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилади.

Шу жумладан:

“Fergana Global textile” МЧЖ Швейцария давлати билан ҳамкорликда Тўқимачилик кластерини ташкил этиш (ҳом-ашё, бўялган мато, тайёр маҳсулот) ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Жами лойиха қиймати 12,5 млн АҚШ доллар, шундан 9 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Корхона томонидан январ-июн ойларида жами 9 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида 500 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Бўш турган бинолар бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 666-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа тумани идоралараро комиссияси томонидан олиб борилган хатлов натижасида жами 30 та бўш турган объектлар аниқланган.

Қўштепа тумани идораларо комисияси ва давлат солиқ инспекциясининг мустақил ўрганиш натижаларига кўра, 30 та бўш турган объектлар (умумий ер майдони 9670,0 кв.м) аниқланган бўлиб, ушбу объектлар ишга туширилиши натижасида тасдиқланган тармоқ жадвалларга асосан 12,2 млрд сўм инвестиция киритиш (ўз маблағидан 10,8 млрд.сўм, банк кредити 1,4 млрд.сўм) ҳамда 342 та янги иш ўринлари яратилиши белигиланган.

Тасдиқланган тармоқ жадвалларига асосан 30 та лойиҳалар ишга туширилиши белгиланган бўлиб, ҳозирда жами 28 та лойиҳалар ишга туширилди, қолган 2 та лойиҳалар жорий йилнинг якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши белгиланган.

Мазкур 28 та лойиҳалар ишга туширилиши натижасида жами 1,5 млрд. сўм пул маблағлари сарфланди ҳамда 317 та янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилнинг якунига қадар ишга туширилиши белгиланган 2 та объектда ҳозирги кунда якуний қурилиш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.


Кичик саноат зонаси бўйича

Қўштепа туманида умумий 25,7 гектар майдонларда 5 та (Йўлдошобод МФЙ ҳудудида жойлашган “Йўлдошобод” КСЗ умумий майдони 1,29 га, Шомирза МФЙ ҳудудида жойлашган “Шомирза” КСЗ умумий майдони 1,0 га, Истиқбол МФЙ худудида жойлашган “Ҳавасманд-Қоражийда” ЁШЛАР КСЗ умумий майдони 4,57 га, Хумдон МФЙ худудида жойлашган “Истиқбол” КСЗ умумий майдони 1,8 га, Нурафшон МФЙ ҳудудида жойлашган “Оқтепа” КСЗ умумий майдони 17,1 га) кичик саноат зоналари ташкил этилди. Ушбу кичик саноат зоналарида қиймати 1 395,3 млрд. сўмлик 16 та лойиҳалар жойлаштирилиб, бунинг натижасида 3145 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ҳозирда қиймати 8,2 млрд.сўмлик 3 та лойиҳалар фойдаланишга қабул қилиниб, бунинг натижасида 100 та янги иш ўринлари яратилган. Шунингдек, корхоналар томонидан жами қиймати 66,2 млрд сўм маблағ қурилиш ва ускуналар олиб келиш учун сарифланди.

Жумладан:

         Ишга тушган 3 та лойиҳалар "Асл духоба Бахмал" МЧЖ томонидан суммаси 3,3 млрд. сўм маблағлар сарфланиши натижасида йиллик қуввати 30 минг метр бахмал ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига 30 та янги иш ўринлари яратилди.

“Soib-Ali Textile” МЧЖ томонидан суммаси 1,5 млрд. сўм маблағлар сарфланиши натижасида йиллик қуввати 150 минг дона трикотаж ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига 40 та янги иш ўринлари яратилди.

"Muhiddin Universal Stroy" МЧЖ томонидан суммаси 3,4 млрд. сўм маблағлар сарфланиши натижасида йиллик қуввати 220 минг дона трикотаж ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига 30 та янги иш ўринлари яратилди.


Амалга оширилган ишлар тўғрисида:

1-сектор “Йўлдошобод” КСЗсининг умумий ер майдони 1,29 гектар шундан ишлаб чиқариш майдони 1,1 гектардан иборат. Ушбу кичик саноат зонаси жами 10 та лотларга ажратилган. Бугунги кунда мазкур КСЗнинг
0,70 га ер майдонларидаги 5 та лотларга умумий қиймати 8,2 млрд. сўмлик 5 та лойиҳалар жойлаштирилиб, бунинг натижасида 230 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ҳозирда қиймати 8,2 млрд.сўмлик 3 та лойиҳалар фойдаланишга қабул қилиниб, бунинг натижасида 100 та янги иш ўринлари яратилган. Қолган 2 та лойиҳаларда қурилиш ишлари якунланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ва ускуналарга жами 10,9 млрд сўм маблағ ўзлаштирилди.

Қолган бўш турган лотларни (0,10 га) e-auksion савдо майдончаси орқали сотиш учун таклиф берилган.

 “Оқтепа” КСЗсининг умумий ер майдони 17,1 гектар шундан ишлаб чиқариш майдони  13,7 гектардан иборат. Ушбу кичик саноат зонаси  26 та лотга ажратилиб, бугунги кунда "Fergana Global Infinity" МЧЖ томонидан қиймати 1 342 млрд. сўмлик (шунадан  74 881 минг доллар) 1 та лойиҳалар жойилаштирилиб, бунинг натижасида 2 700 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ҳозирги кунда кичик саноат зонасида корхона томонидан ишлаб чиқариш биносининг асоси қуриб битказилиб, том қисмига карказ ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Корхона томонидан қурилиш ишларига жами 60 млрд. сўм маблағ сарфланди.

2-сектор “Истиқбол” КСЗсининг умумий ер майдони 1,8 гектар шундан ишлаб чиқариш майдони 1,8 гектардан иборат. Ушбу кичик саноат зонаси 2 та лотларга ажратилиб, бугунги кунда қиймати 29,5 млрд. сўмлик 2 та лойиҳалар жойилаштирилиб, бунинг натижасида 95 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ҳозирги кунда кичик саноат зонасидаги лойиҳа ташаббускорлари томонидан бино-иншоат қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, корхоналар томонидан 13,8 млрд сўм (шундан; 950 минг АҚШ доллар) маблағ ўзлаштирилган.

Ташкил этилган кичик саноат зонасининг 1,0 гектар ер майдонига "Турон Умар Текс" МЧЖ томонидан “Тўқувчилик ва тикувчилик фаолиятини ташкил этиш” (Сочиқ ишлаб чиқариш) лойиҳасини амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати
7,5 млрд сўм (шундан; 350 минг доллар хорижий кредит) маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 50 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

0,80 гектар кичик саноат зонаси ер майдонига "Target max" МЧЖ томонидан “Шуруп ва саморез ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш” лойиҳасини амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 22 млрд сўм, (шундан; 1,5 минг доллар хорижий кредит )маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 45 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

3-сектор “Шомирза” КСЗсининг умумий ер майдони 1,0 гектар шундан ишлаб чиқариш майдони 0,7 гектардан иборат. Ушбу кичик саноат зонаси 12 лотларга ажратилиб, 6 та тадбиркор Маъмурий кенгаш томонидан ўтказилган тендер танлови орқали ютиб олган. Бўш турган 8 та лотни (0,46 га) e-auksion савдо майдончаси орқали сотиш учун таклиф берилган.

Ҳозирги кунда қиймати 1,8 млрд сўм бўлган 2 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш ишларини амалга оширилмоқда.

2-4 сектор “Ҳавасманд-Қоражийда” ЁШЛАР КСЗсининг умумий ер майдони 4,57 гектар шундан ишлаб чиқариш майдони 3,54 гектардан иборат “Ёшлар” КСЗси ташкил этилган бўлиб, ушбу кичик саноат зонасининг ер майдонлари 37 та лотларга ажратилган. Бугунги кунда мазкур КСЗнинг 1,14 га ер майдонига 11 та лотларга умумий қиймати 5,8 млрд. сўмлик 6 та лойиҳалар жойлаштирилиб, бунинг натижасида 80 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда лойиҳа ташаббускорлари томонида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу корхоналар томонидан жами 1,140 млрд. сўм маблағ қурилиш ишларига сарифланган. Бўш турган 16 та лотни (2,4га) e-auksion савдо майдончаси орқали сотиш учун таклиф берилган.


Тадбиркорлар уйи бўйича

Туманда тадбиркорлик субъектларини муаммо ва таклифларини белгиланган тартибда ҳал этиш мақсадида туман Марказида, яъни Шодлик МФЙ, Бахмал кўчаси 7-уйда Тадбиркорлар уйи ташкил этилган.

“Тадбиркорлар уйи”нинг асосий вазифалари этиб:

- “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

- аҳолини тадбиркорлик соҳасида илк кўникмаларини шакллантириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;

- туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини хорижий давлатларда бўлиб ўтадиган кўргазма ва ярмаркаларда иштирокини таъминлашга кўмаклашиш;

- маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган технологик ускуналарни харид қилиш бўйича маълумот олишда кўмаклашиш;

- тадбиркорлик соҳасидаги бошқа йўналишларда кўмаклашишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз.

Тадбиркорлар уйида тумандаги тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Агро банк туман филиали, Халқ банки туман филиали, Давлат хизматлари маркази, Қурилиш бўлими, Кадастр агентлиги, Электр таъминоти корхонаси, Газ идораси, “Фарғона сув таъминот” МЧЖ туман филиали, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, “Ҳунармандлар” уюшмаси туман бўлимининг малакали мутахассислари сафарбар этилиб, ҳар бир соҳа ва ташкилотлар ўз йўналиши бўйича самарали фаолият олиб бормоқда.

Тадбиркорлар уйига бугунги кунга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан 189 та таклиф ва муаммолар келиб тушган. Бундан 114 та
(60,3 %) муаммо ва таклифлар ижобий ҳал этилган, 41 та (21,7 %) муаммога тушунтириш берилган, 34 та (18,0 %) муаммо ва таклифлар ижрога қаратилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.


Тадбиркорлик субъектлари бўйича

Бугунги кунда туманда 1530 та тадбирорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келишмоқда.

Жумладан:

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги – 143 та;

Саноат – 292 та;

Қурилиш – 110 та;

Савдо – 557 та;

Ташиш ва сақлаш – 26 та;

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 54 та;

Ахборот ва алоқа – 32 та;

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 23 та;

Бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш – 293 тани ташкил этади.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, туманда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида изчил ислоҳатлар амалга оширилмоқда.

Туманида жорий йилда 283 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 293 та ташкил этилишига эришилди ёки режага нисбатан 103,5 фоизга бажарилди.

Йил якунига қадар яна 10 та тадбиркорлик субъектларини ташкил этилиши юзасдан аниқ чоралар белгиланган.

 

Кредитлаш бўйича

Тадбиркорликни, жумладан оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда аҳолига 1789 та ҳолатда 41.6 млрд.сўм кредит маблағлари ажратиб берилди. Шундан, 1682 нафар жисмоний шахсларга 34.8 млрд.сўм, 51 та ҳолатда юридик шахсларга 6.8 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлар молиялаштириб берилди.

Ушбу маблағлардан 150 млн. сўми Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида, 1.8 млрд. сўми Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида, 90 млн сўми Бандликка кўмаклашиш дастури доирасида, 39.6 млрд.сўми “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида молиялаштирилди.

Бундан ташқари, жорий ойда аҳолига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қўшимча 1.0 млрд.сўм маблағлар ажратиб берилади.


Бюджет даромадлари

Бюджет тушумларига тўхталадиган бўлсак, Қўштепа тумани учун
2021 йил учун бюджет тўловларига белгиланган 40.07 млрд.сўм режа
1 декабр холатига кўра 46.65 млрд.сўмга тушумлар таъминланди. Декабр ойининг қолган кунларида қўшимча равишда 5,4 млрд.сўм тушумлар туширилиб йиллик белгиланган режа 52,0 млрд.сўмга бажарилиши таъминланади.

Махаллий бюджет учун 2021 йилга 30.3 млрд.сўм режа бугунги кун холатига кўра 34,6 млрд.сўмга таъминланиб келинмоқда. Декабр ойи учун эса қўшимча равишда 4,0 млрд.сўм тушумлар таъминланиб йиллик белгиланган режага нисбатан 36,4 млрд.сўмга 120,1 фоизга бажаришга эришилиши кутилмоқда.

Хусусан, бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш мақсадида янги ташкил этилган 293 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган маблағлар, жумладан мазкур корхоналарда ишловчи 700 нафар ходимларнинг иш хақидан даромад солиғи ҳисобига
72,8 млн.сўм, айланмадан олинадиган солиқ хисобига 1,2 млрд.сўм;

Камерал назорат текширувларини ўтказиш ҳисобига эса декабр ойида кўшимча равишда 1,0 млрд.сўм;

Туманда фаолият кўрсатётган хўжалик юритиш субъекталрини солиқ қарздорлигини ундириш ҳисобига 1,5 млрд.сўм;

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 666-сонли қарори ижроси бўйича 30 та лойихадан 28 тасини ишга тушурилиш ҳисобига 317 та иш ўринлари яратилади ҳамда 10,9 млн.сўм бюджетга кўшимча равишда тушумлар тушиши кутилмоқда.


Уй-жойлар қурилиши бўйича

2021 йилда туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллапггиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони асосида ҳусусий секторни жалб қилган ҳолда, жами 130 хонадонли, жумладан, ҳар бири 5 қаватли 30 хонадонли бўлган уй жойлардан 3 та (жами 90 та), Хумдон массивида “Осиё тараққиёт банки кредитлари ҳисобидан” 1 та 4 қаватли 24 хонадонли уй-жойлар ҳамда 40 та 4 сотихли (0,04 га) ер уйлар қурилиши бошланган бўлиб, бугунги кунда қурилиш ишлари якунланмоқда.

Ушбу уй-жойлар қурилиши билан тумандаги 154 та уй-жойга эҳтиёжи бўлган оилаларни уй билан таъминлаб, уй-жой шароити яхшиланишига эришилади.


“Обод қишлоқ” дастури

"Обод қишлоқ" дастурини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, мухандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги, турмуш даражасини янада юксалтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2021 йил  14 апрелдаги 142-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа тумани ҳокимининг қарори ишлаб чиқилган бўлиб, туманда 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2 та қишлоқ танлаб олинган. Мазкур дастурга мувофиқ 1-сектор ҳудудидаги Истиқбол ҳамда 4-сектор ҳудудидаги Дўрмон қишлоқлари киритилган.

Ушбу қишлоқлар ва маҳаллаларда 1250 дан зиёд хонадонлар мавжуд бўлиб, улардаги аҳоли сони 7561 нафарни ташкил қилади.

Туманда 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида жами 19,9 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Шундан, 8437,5 млн.сўм Республика бюджети маблағлари, 9 039,5 млн. сўм Маҳаллий бюджет маблағлари, 612 млн.сўм тармоқ корхоналари маблағлари, 1776,5 млн.сўм ташаббускор тадбиркорлар ва аҳоли маблағлари ҳисобидан ажратилиши режалаштирилган.

“Истиқбол” МФЙ ҳудудида жойлашган 4-мактаб ва 1-МТТ биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, тендер танловларида ғолиб деб топилган “Мирза Саодат” ХК ва “Қурилиш ашё сифат” МЧЖлар томонидан қурилиш монтаж ишлари олиб борилди.

Ичимлик сув қурилиш-монтаж ишлари бўйича пудратчи ташкилот “Водий гулистон” МЧЖ томонидан Истиқбол МФЙ Мураббийлар ва Оқбилол кўчаларидаги тик ичимлик суви қудуғинлари таъмирланди, Оқбилол кўчасида 1 дона янги сув минорасини ўрнатилди, Мураббийлар, Деҳқонобод, Фарғона, Кўклам, Ишчилар, Оқбилол, Обод, Мерос кўчаларига 8 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда шу кўчаларда яшовчи 350 та хонадонларни марказий тармоққа улаб сув ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари якунига етказилди.

Ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлаш бўйича пудратчи ташкилот Қўштепа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бўлиб, 0,52 км ички йўллар шағаллаш ишлари якунланиб,  режа бўйича 3,7 км асфальт ётқизиш ишлари тугатилди.

Электр таъминоти бўйича пудратчи ташкилот туман электр тармоқлари корхонаси бўлиб, 0,9 км 0,4 кучланишли электр узатиш тармоғи тортилган, 22 дона таянч устунлар ўрнатилган.

Маҳалла ҳудудида жойлашган 35 та хонадонларга суюлтирилган газ баллонлар олиб келиб берилган.

“Дўрмон” МФЙ ҳудудида жойлашган 10-мактаб, 7-МТТ ва ҚВП биноларини мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, 10-мактаб ва 7-МТТ биносини “Фарғона гранд лойиҳа” МЧЖ томонидан, ҳамда ҚВП биносини “Фарғона каммунал лойиҳа” МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, экспертиза хулосалари олинган бўлиб ҳозирда қурилиш монтаж ишлари якунланди.

Ичимлик сув қурилиш-монтаж бўйича пудратчи ташкилот “Заман Буилдинг” МЧЖ томонидан Дўрмон ва Ибрат кўчасларидаги тик ичимлик суви қудуғлари таъмирланди,  Ибрат кўчасида 1 дона янги сув минорасини ўрнатилди, Дўрмон кўчасидаги мавжуд сув минорасини таъмирланди, Ибрат, Дўрмон, Кичикбоғ, Улуғвор кўчаларига 10.1 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда Дўрмон, Улуғвор кўчасидаги хонадонларни марказий тармоққа улаб сув ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари якунига етказилди.

Ички йўлларни таъмирлаш ишлари бўйича пудратчи ташкилот Қўштепа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 0,5 км ички йўлларни шағаллаштириш ишлари якунланиб,  режа бўйича 3,7 км асфальт ётқизиш ишлари бажарилган.

Электр таъминоти бўйича пудратчи ташкилот туман электр тармоқлари корхонаси 0,9 км 0,4 кучланишли электр узатиш тармоғи тортилган, 28 дона таянч устунлар ва 1 дона 100 кВали ТП ўрнатилган.

Маҳалла ҳудудида жойлашган 35 та хонадонлар суюлтирилган газ баллонлари билан таминланди.


Коммунал соҳа бўйича

Автомобиль ҳамда ички хўжалик йўллари бўйича

Қўштепа туманида Обод қишлоқ ва Ички йўллар дастурлари бўйича жами 57.32 км йўлларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, 24.06 км асфальтлаш ҳамда 32.26 км шағаллаштириш ишларини бажариш кўзда тутилган. Туманнинг ички хўжалик йўлларини жорий тамирлаш дастури доирасида 32.5 км тупроқ йўлларни шағаллаштириш ҳамда 13,2 км ички йўлларни асфальтлаш ишлари бажарилди. Шунингдек, Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2021 йил давомида туман ҳокимининг фармойиши асосида туман ҳудудидаги 25,7 км. ички хўжалик йўллари шағаллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4864-сонли қарорига асосан, 2021 йилда туман марказининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш мақсадида, 4К-859а Қўштепа туман марказига кириш 0-6 км автомобиль йўлининг 1 км туман марказини реконструкция қилиш ишлари бўйича ўтказилган тендер танловларида “Майрам” КТИЧ корхонаси ғолиб деб топилиб, ушбу корхона томонидан амалга оширилди.

Бундан ташқари, 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида назарда тутилган лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда қурилиш таъмирлаш ишларини бошлаш, бу борада буюртмачи ташкилотларнинг масъулиятини янада ошириш, шунингдек, 2021 йил учун белгиланган лимитлар бўйича манзилли рўйхатларини шакллантириш масалаларини муҳокамасига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 мартдаги 21-сонли раёсат мажлиси баёнига асосан Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган авария ҳолатидаги кўприкни қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Электр энергияси таъминоти бўйича

Қўштепа ТЭТК тасарруфида 1322 км 0.4-6-10 кВ электр узатиш линиялари ва 437 дона трансформатор пунктлари мавжуд бўлиб,
2021 йилнинг 11 ойи давомида  қуйидаги ишлар амалга оширилди:

0.4-6-10 кВ узатмаларни 122 км қисми ва 55 дона трансформатор пунктлари мукамал таъмирланди.

0.4-6-10 кВ узатмаларни 208 км қисми ва 92 дона трансформатор пункти жорий таъмирланди.

257 км электр узатиш линиялари дарахт шоҳларидан тозаланиб,
187 та трансформатор пунктларида юкламалар фазалар бўйича тенг тақсимланди.

ПҚ-2661  манзилли дастур доирасида жорий йил учун 6,49 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан, 17 дона янги трансфоматор пункти ўрнатиш ва
63,7 км 0,4-6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, шу кунга қадар 14 дона янги трансформаторлар ўрнатилди ҳамда 45,5 км узунликдаги электр тармоқлари модернизация ва реконструкция қилинди. Хозирда 36 та объектда қурилиш монтаж ишлари олиб борилмокда.

Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича

Қўштепа туман газ бўлими бўйича жами газ истеъмолчилар сони
41420 та бўлиб, шундан 2535 таси табиий газдан ва 38928 та истеъмолчи суюлтирилган газдан фойдаланади. 2021 йил давомида табиий газдан фойдаланувчи аҳоли хонадонларига 5622 минг м3  табиий газ етказиб берилди.

Кунлик аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 35 минг м3 табиий газ етказиб берилмокда. 2021 йил давомида истеъмолчиларга 5463 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Тумандаги истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш учун узунлиги 622.4 км газ қувурлари тортилган бўлиб, шундан фойдаланишда тургани 99.1 км, 19.3 км юқори босимли, 44.4 км ўрта босимли, 35.4 км паст босимли газ қувурларига тўғри келади.

2021 йил 1 декабрь холатига табиий газ қониқарсиз ҳудудларга 324 та маиший газ баллонлар етказиб берилди.


Ичимлик суви таъминоти бўйича

Инвеститция дастурига асосан Дехқонобод МФЙ ҳудудида 1 дона тик ичимлик суви қудуғи қазиш ва 1 дона сув насоси ўрнатиш, 1 дона янги сув минораси ўратиш, 4.6 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари режалаштирилган. Бугунги кунда қурувчи ташкилот томонидан барча режалаштирилган ишлар якунига етказилиб тармоқ тортиш ишлари 7.3 км бажарилди.

Ҳомийлик асосида Қизилариқ МФЙ ҳудудида 1 дона ичимлик суви қудуғи қазилиб, 1 дона янги сув минораси ўрнатилди.

Йўлдошобод кичик саноат зонасида 1 дона тик ичимлик суви қудуғи таъмирланди, 1 дона янги сув минораси ва 1 дона янги сув насоси ўрнатилди.

Шомирза кичик саноат зонасида 1 дона тик ичимлик суви қудуғи таъмирланди, 1 дона янги сув минораси ва 1 дона янги сув насоси ўрнатилиб, 0,5 км янги ичимлик суви тармоғи тортилди.

Фарғона сув таъминоти МЧЖ Қўштепа туман бўлими томонидан  Қорақушчи, Каттабешкапа, Баландмасжид, Қийқи, Пахтакор, Қувирбоши МФЙлар ҳудудида 2750 метр янги ичимлик суви тармоғлари тортилди. Каттабешкапа МФЙ, Йўлдашобод МФЙ, Хумдон МФЙ ҳудларидаги сув насолари ўрнига 3 дона янги сув насослари ўрнатилди. Қорақушчи МФЙ, Шакар МФЙ, Сармозор МФЙ, Қумтепа МФЙ, Қоражийда МФЙ, Солижонобод МФЙ ҳудудларидаги жами 11 та сув насослари қайта таъмирлаб ўрнатилди. Сармозор МФЙ Шарқ кўчасидаги сув насосига 1 дона янги сув минораси ўрнатилди. Хумдон МФЙ ҳудудидаги КНСни фикал ҳайдовчи насоси ва бошқарув шити таъмирланди.


“Open byudjet” бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарори ижросини таъминлаш,
2021 йилда ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларда баён этилган ўринли ва долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш, давлат бюджетини шакллантириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш мақсадида, 2021 йил давомида “Очиқ бюджет” ахборот порталида Қўштепа туманидан  4857 фуқаро ўз овозлари билан қатнашган бўлиб,
205 дона  таклифлардан 6 дона таклифлар ғолиб деб топилиб, ғолиб деб топилган таклифларни амалга ошириш қиймати 1620 млн. сўмни ташкил этди.

2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича манзилли рўйхатга асосан 1 та Халқ таълими соҳаси (45-умумтаълим мактаби эскирган эшик ромларини алмаштириш учун 200 млн. сўм), 1 та Болалар-ўсмирлар спорт мактаби (Спорт зали пол қисми ва сунъий футбол майдонини таъмирлаш, спорт анжомлари ва спорт кийимлари харид қилиш учун 200 млн. сўм), 3 та ободонлаштириш соҳаси (Масжид ва диний муассасаларни таъмирлаш ҳамда қабристонларни тартибга келтириш тадбирлари ҳамда ички йўлларни таъмирлашга 820 млн. сўм) ҳамда 1 та Мактабгача таълим соҳаси (Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари учун 400 млн.) бўйича ишлар амалга оширилди.


Ижтимоий соҳа объектларида инвестиция дастурини бажарилиши бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сонли қарорига асосан Қўштепа туманидаги 7 ва 30-умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш ишлари белгиланган.

7-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш учун туман ҳокимининг 2020 йил 18 январдаги 29-сонли қарори асосида АРТ ҳужжатлари тайёрланди, “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан 330 ўринли мактаб лойиҳаси тайёрланди, дастур доирасида 4,6 млрд. сўм маблағ ҳисобидан “296-ХКМК” МЧЖ томонидан 100 фоиз ишлар бажарилиб, тўлиқ фойдаланишга топширилди.

30-умумий ўрта таълим мактабини реконструкция қилиш бўйича Қўштепа туман ҳокимининг 2020 йил 16 ноябрдаги №552 сонли қарори қабул қилинган, мактабни реконструкция жараёнида мактаб ҳудудида янги, замон талабларига тўлиқ жавоб берувчи 240 ўринли ўқув биноси, 50 ўринли ошхона ҳамда мактаб хожатхонаси санитария нормаларига жавоб бермаслиги сабабли уни бузиб, янги 10 ўринли хожатхона қуриш кўзда тутилган бўлиб, хозирда қурилиш монтаж ишлари тугатилиб фойдаланишга топширилди.


Қишлоқ хўжалигида 2021 йилда амалга оширилган ишлар бўйича:

Қўштепа туманининг умумий ер майдони 38278,9 гектарни ташкил этади. Шундан экин ер майдони 20 405,4 гектар. Туманда жами 475 та фермер хўжалиги мавжуд. Шундан, 14 986,3 гектар ер майдонида 147 та пахта-ғаллачилик, 1308,2 га ер майдонида 162 та боғдорчилик, 1165,2 гектар майдонида 23 та чорвачилик, 345,7 гектар ер майдонида 12 та ғаллачилик, 1541,3 гектар майдонида 107 та сабзавотчилик, 74,1 гектар майдонида 2 та паррандачилик, 131,4 гектар майдонида 12 та балиқчилик, 368,5 гектар ер майдонида 7 та тутчилик, 7,3 гектар ер майдонида 1 теракчилик, 487,7 гектар  ер майдонида 14 та бошқа йўналишлар (туячилик, асаларичилик, қуёнчилик ва бошқалар) фермер хўжаликлари фаолият юритади.

Қўштепа туманида жами 6 та кластерлар фаолият юритади.

Шундан, 1 таси пахтачилик йўналишида “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ, 4 та ғаллачилик йўналишида “Фарғонадон кластер” МЧЖ ҚК, “Ан нур неъматлари” МЧЖ, “Файзли Мухаммадазиз ерлари” фермер хўжалиги ҳамда “Қўштепа дон кластер” МЧЖ, 1 та пиллачилик йўналишида “Нурли тонг силк” МЧЖ кластерлик фаолиятини амалга оширмоқдалар.


Ғаллачилик йўналиши бўйича:

Тумандаги фермер хўжаликлари билан “Фарғонадон кластер” МЧЖ ҚК, “Ан нур неъматлари” МЧЖ, “Файзли Мухаммадазиз ерлари” фермер хўжалиги ҳамда “Мархаматли замин таровати” фермер хўжалиги ғаллачилик кластерлари билан шартномалар имзоланган бўлиб,  2021 йил ҳосили учун 8310 гектар майдонда 24 минг 38 тонна бошоқли дон маҳсулотлари етиштирилиб, режа 107,3% га бажарилди.


Пахтачилик  йўналиши бўйича:

Жорий йил тумандаги 147 та фермер хўжаликлари билан “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ пахтачилик кластер корхонаси ўртасида ўзаро шартномалар имзоланган бўлиб,  2021 йил ҳосили учун 7240 гектар майдонда пахта хомашёси етиштирилди.


Чорвачилик йўналиши бўйича:

Қўштепа туманида 57 795 бош ЙШХ, 53 280 бош МШХ, 673 от, 627563 бош  парранда,  12507 бош қуён, 6074 та асалари оиласи мавжуд. Шунингдек, туманимизда 25 та қорамолчилк 2 та қўйчилик, 3 та паррандачилик 12 та балиқчилик, 16 та асаларичилик, 2 та қуёнчилик сохасида фермер хўжаликлар иш фаолиятини олиб бормоқда. Фермер хўжаликлари қарамоғида  4141 бош қорамол, шундан 1615 бош сигир, 3359 бош МШХ, 130 бош от, 11000 бош қуён ва 417 000 бош паррандалар парвариш қилинмоқда.


Сунъий уруғлантириш ишлари бўйича

Туманимизда жами сигирлар бош сони 19424 бош бўлиб, 2021 йил учун музлатилган сунъий буқа уруғи 21655 доза олиш режалаштирилган: шундан 16457 доза музлатилган буқа уруғи олиш ветеринария участкаларига, 3098 доза музлатилган буқа уруғи олиш чорва насл осменаторларига, 2100 доза музлатилган буқа уруғи чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан олиш режалаштирилган. 21185 доза музлатилган буқа уруғи олинди. Шундан 16457 доза музлатилган буқа уруғи олиш ветеринария участкалари, 3098 доза музлатилган буқа уруғи олиш чорва насл осменатори, 1630 доза музлатилган буқа уруғи чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан олинди. 10771 бош сигир ва таналар ветеринария участкалари, 1910 бош сигир ва таналар чорва насл осменаторлари, 1000 бош сигир ва таналар чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан  сунъий уруғлантирилди.


Чорва хайвонларини идентификация қилиш бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди. Шу кунга қадар фермер хўжаликлари билан 2521 бош йирик шохли хайвонларни идентификация қилиш учун шартномалар тузилиб 2309 бош йирик шохли хайвонларга идентификация биркалари қадалди. 65 бош майда шохли хайвонларга идентификация биркалари қадалди. Шартномаларга асосан идентификация қилиш учун фермер хўжаликлардан жами 60 млн 673 минг сўм маблағ ўтказилди.


Тумандаги эпизоотик холат хақида:

Туманда эпизоотик холат барқарорлиги сақланди, ҳайвон ва паррандаларнинг ўта хавфли оқсил, куйдирги, чечак каби юқумли касалликлари келиб чиқишига ва четдан кириб келишига йўл қўйилмади. Туманда шу кунга қадар ҳайвонларни юқумли касалликлари бўйича носоғлом пункт қайд этилмаган.

Белгиланган эпизоотик тадбирлар вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан берилган топшириқ асосида ўтказилмоқда. Ҳайвон ва паррандаларни куйдирги, оқсил, брадзот,эмкар, нодуляр дерматит, ўлат, чечак, қутуриш каби ўта хавфли юқумли касалликларини четдан кириб келишига ва келиб чиқишига йўл қўйилмади.


Ирригация тизими бўйича

Туманда 2021 йилда  жами 18 км хўжаликлараро каналларни механик тозалаш, хўжаликлараро каналлардаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш 46 дона, сув ўлчаш иншоотларни таъмирлаш 39 дона режалаштирилган бўлиб, хозирги кунга келиб хўжаликлараро каналларни тозалаш 18 км. (100%), гидротехник иншоотларни таъмирлаш 39 дона (100%), сув ўлчаш иншоотларини таъмирлаш 35 дона (100%) га бажарилди. 2021 йилда 715 км ички ариқларни тозалаш ва фермер хўжаликларини 130 дона сув олиш қулоқларини таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, амалда 650 км ички ариқлар тозаланди ва 80 % бажарилди. Фермер хўжаликларини сув олиш қулоқлари 120 тонна таъмирланди ва 94 % га бажарилди.

2021 йилда жами 2000 гектар майдонга сув тежовчи технологиялар жорий этиш белгиланган бўлиб, амалда 562 гектар майдонга жорий этилди.

2021 йилда жами 89 км зовур тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, хозирги кунига қадар
68,5 км зовур тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилиб, режага нисбатан 77% ни ташкил этмоқда.


Пиллачилик йўналиши бўйича:

Тумандаги фермер хўжаликлари томонидан 97 минг туп тут кўчатлари ҳамда туман “Агро пилла” МЧЖ ихтиёридаги тутзорларга 23 минг тут кўчатлари экилди.

Туманда 2021 йилда “Бир хонадонга - бир қути ипак қурти” тамойили асосида тумандаги 259 та фермер хўжаликлари, 1512 нафар қурт боқувчи хонадонлар билан ички меҳнат шартномалари тузилди.

Туманда жами 1945 қути ипак қурти уруғи тарқатилган ва 109 тонна пилла ҳомашёси топшириш белгиланган бўлиб, режага нисбатан 110 тонна тирик пилла  топширилди, режа 100,9 фоизга бажарилди.


Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича:

Қўштепа туманидаги 2021 йилда 44221 та аҳоли томорқаларида
2765 гектар экин ер майдонлари мавжуд бўлиб, шундан 2021 йил ҳосили учун 2022 йил ҳосили учун 2021 йил куз ойларида 1398 гектар майдонга август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулда сабзавотлар,
1701 гектар баҳорги (эртаки) экинлар, жумладан, 1187 гектар сабзавот экинлари, 35 гектар полиз экинлари, 272 гектар картошка, 97 гектар дуккакли экинлар, 36 гектар мойли экинлар ва 61 гектар бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари экилди.

Шунингдек, 2021 йил ҳосили учун 2696 гектар такрорий (ўртаки) экинлар жумладан, 935 гектар сабзавот экинлари, 226,5 гектар полиз экинлари,
302 гектар картошка, 563,6 гектар дуккакли экинлар, 89,6 гектар мойли экинлар ва 579,7 гектар озуқа ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари экилди.

Юқоридаги экилган экинлардан жами 44 минг тонна эртаки экинлардан, 22 минг тонна август пиёзи, саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости экинлардан, 32,7 минг тонна ўртаки экинлардан 98,7 минг тонна аҳоли томорқаларида маҳсулот етиштиришга эришилди.

2021 йилда аҳоли томорқаларида 244 та 1-1,5 сотихли ихчам иссиқхоналар қуриб битқазилди (намунавий лойиха бўйича 105  та, махаллий хомашёдан 139 та).

Туманда “Бир маҳалла-бир маҳсулот тамойили” асосида жорий йилда туманда 21 та маҳалла фуқаролар йиғинлари хонадонларида муаян турдаги маҳсулотлар етиштиришга ихтисослашиш, икки ва уч марта ҳосил олишни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Йўлдошобод МФЙдаги “Тошбулоқ”, “Анжуман” ва “Б.Марғилоний” кўчаларида, Оқтепа МФЙдаги “Б.Марғилоний”, “Шаршара” кўчаларида, Қийқи МФЙдаги “Соҳибкор”, “Чинортепа” ва “Заргарлик” кўчаларида, Шодлик МФЙдаги “Ўзбекистон”, “Мевазор” ва “Бахмал” кўчаларида икки ва уч маротаба ҳосил олиш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 30 июндаги
ПҚ-4767-сонли қарорига асосида ташкил этилиши белгиланган “Қўштепа томорқа хизмат” ва “Қорақушчи томорқа хизмат” МЧЖлар фаолияти йўлга қуйилган.

Шунингдек, қарор ижроси бўйича туман бўйича жами 11 та кичик сиғимли музлаткичга эга бўлган дала дўконлари қурилди, шу жумладан Лангар МФЙда яшовчи ташаббускор Юсупов Зайлобиддин, Юсупов Азизбек, Солижонобод МФЙда яшовчи ташаббускор Исақов Ботиржон томонидан кичик сиғимли музлаткичга эга бўлган дала дўконлари қуриб ишга туширилди.

        

Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида жорий йилда 3 та дафтарлар доирасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди.

“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”

Туманимиз бўйича дастлаб жами 2774 та оила (11511 нафар оила аъзоси) “Темир дафтар”га киритилган. Ушбу оилалардан 2615 та оила (10936 нафар оила аъзоси) моддий аҳволи яхшиланиб, бандлиги таъминланганлиги туфайли туман кенгаши қарорига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилган. (94.3%)

Бугунги кунда “Темир дафтар”да 159 та оила (575 нафар оила аъзоси) мавжуд.

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрни топишида етарли шарт-шароитлар яратиш борасида бугунги кунда туманда “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш учун 35215 та хонадонларда яшовчи 38216 нафар ёшлар билан сўровномалар ўтказилди.

Сўровнома натижаларига асосан жами 4921 нафар ёшлар “Ёшлар дафтарига киритил”ди. Ҳозирда ушбу ёшларнинг 4972 нафарига турли йўналишларда ёрдам кўрсатилиб, Ёшлар дафтари платформасидан чиқарилди.

Хусусан:

- “Ёшлар дафтари”даги 302 нафар ёшларга жами 532 млн сўмлик меҳнат қуроллари харид қилинди ва ёшларнинг бандлигини таминлашга эришилди

- 51 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви резерви харажатларига 125.0 млн.сўм маблғ тўлаб берилди

- 81 нафар “Ёшлар дафтари” даги ёшларнинг хайдовчилик курсларида ўқиш харажатлани учун жами 91 млн сўм тўлаб берилди

- 109 нафар 311.0 млн.сўм миқдорида ёшларга таълим-контракт пуллари тўлаб берилиб харажатлар учун умумий ҳисобда 1.1 млрд.сўм маблағлар ажратиб берилган.

“Аёллар дафтари” 1-2-босқичларида 34,2 минг нафар 30 ёшдан ошган хотин-қизлар орасида  сўровнома ўтказилиб, белгиланган мезонларга мос бўлган
4462 нафар хотин-қизлар 9 та тоифа бўйича ҳисобга олинган.

4 та сектор раҳбарлари, туман штаби аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамкорлигида  “Аёллар дафтари” 2-босқичига ҳисобга олинган 4462  нафар хотин-қизларга белгиланган тартиб асосида тиббий, моддий, ҳуқуқий, психологик, иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди.

Хусусан, 982 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 134 нафар хотин-қизлар касб ҳунарга ўқитилди. 210 нафар хотин-қизларга 2,4 млрд сўм имтиёзли банк кредитлари ажратилди.

1058 нафар хотин-қизларнинг ҳар бирига 490 минг сўмдан жами 513,5 млн сўм моддий ёрдам пуллари берилди.

18 нафар хотин-қизларга субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилди. 50 нафар хотин-қизлар тарихий шаҳарларга сайёҳатга юборилди.

102 нафар хотин-қизларга пишириқ печлари, 54 нафар хотин-қизларга тикув машинаси берилди.

452 нафар хотин-қизларга, тиббий, 1156 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий, 809 нафар хотин-қизларга психологик ёрдамлар кўрсатилди.

7 нафар хотин-қизларни уй-жойи таъмирланиб, 7 нафари имтиёзли уй-жой билан таъминланган.

4 нафар хотин-қизларни даволаниши (операцияси) учун амалий кўмак берилди.


“Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича

Бугунги кунга қадар “Саховат ва кўмак” жамғармасига 705 млн сўм маблағ келиб тушган.

2021 йил1 январидан 2021 йил 15 декабрь кунига қадар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га ҳисобга олинган ҳамда кам таъминланган, ногирони бор, якка ёлғиз, эхтиёжманд, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 1754 нафар оилалар аниқланиб, ушбу оилаларга 12 турдаги жами 599,3 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.


Ижтимоий йўналиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 12 ноябрь кунги ПФ-6110-сонли “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон қабул қилинди.

Ушбу фармонга асосан тумандаги ахоли тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 4 та саломатлик гуруҳларига ажратилди. Ажратиб олинган 3 ва 4 гуруҳга олинган фуқоролар тиббий кўриклардан ўтказилиб уларни вилоят, туман, шифохоналарида ва амбулатор шароитда даволанишга мухтожлари ажратилиб, соғломлаштириш ишлари олиб борилди. Мазкур фармон бўйича 2022 йилда босқичма босқич оилавий шифокор пунктлари фаолияти тикланиши режалаштирилди.Шунингдек, 2021 йилнинг 1 июлидан Сармозор қишлоғидаги собиқ Сармозор ҚВПси ўрнида 96-сонли оилавий поликлиника фаолиятини бошлади.

Тумандаги 85-сонли, 86-сонли, 87-сонли, 88-сонли ва 96-сонли оилавий поликлиникаларга замонавий УЗИ ҳамда ЭКГ аппаратлари олиб келиниб,  ахолини саломатлик даражаларини ва касалликларини ташхислаш учун фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари Темир дафтарга, Аёллар дафтарига киритилган аёллар тиббий кўриклардан ўтказилиб, уларни вилоят ва туман шифохоналарида даволанишга мухтожлари ажратиб олиниб, шифохоналарда даволаш ишлари олиб борилди.

Тиббиёт бирлашмасини моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида Жаррохлик бўлимга 50 млн сўм маблағ ҳисобига операцион стол сотиб олиб берилди. Бюджет маблағларидан 500 млн сўм ажратилиб, 25 та компютер жамламалари, 100 та стол, 200 та стул, 50 та шкаф, 40 та кушетка, 10 та кондиционер, 6 та аристон, 6 та холодильник ҳамда тиббий жихозлар сотиб олиниб, тиббиёт ходимлари ва беморларга шарт-шароитлар яратилди.

Туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида аёллар маслахатхонаси ва “Она ва бола кластери” хонаси ташкил этилиб, хомиладор аёлларни скринг текширувлари ўтказиш учун замонавий  УЗИ ва компютер жихозлари билан таъминланди.

Туман ҳокимлиги ёрдамида 2021 йилда маҳаллий бюджети маблағларидан 790 млн сўм маблағ ажратилиб, Лойсон Оилавий шифокорлик пункти биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди ва Лойсон  ахолисининг тиббиёт сохасидаги муаммолари  бартараф этилди.

2021 йил давомида Лангар шифохонаси ҳудудида маҳаллий бюджет маблағларидан 550 млн сўм ажратилиб хушёрхона бўлими биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек, марказий шифохонага 300 млн сўм маблағ ажратилиб,  кирхона бўлими қурилди.

2021 йилда Обод қишлоқ дастури асосида Дўрмон тез тиббий ёрдам шахобчасига 560 млн сўм маблағ ажратилиб тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

Туман маҳаллий бюджетидан Силга қарши кураш диспансери биносини таъмирлаш учун 300 млн сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Туманимизда бугунги кунда спортнинг чим устида хоккей, баскетбол, волейбол ва футбол турлари кенг оммалашиб бормоқда.

Ҳозирда ёшларни жисмонан чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида хусусий тадбиркорлар томонидан ташкил этилган 2 та фитнес клуби, 1 та ёшлар учун ўйингох ва 1 та спорт гимнастика зали фойдаланишга топширилди.

Тумандаги хар бир маҳалла фуқоролар йиғинида Workaut спорт майдончалари ташкил этилди.

Шунингдек, 2021-2022 йил куз-қиш мавсуми учун тумандаги болалар-ўсмирлар спорт мактабининг иссиқлик тизимини таъмирлаш учун
35 млн. сўм маблағ ажритилди. Бундан ташқари Оппен бюджет маблағлари ҳисобидан 200.0  млн. сўм маблағ БЎСМнинг суний мини футбол майдонларини таъмирлаш ва спорт жихозлари сотиб олиш учун ажратилди.

2021 йил давомида республикамизда пандемия шароити бўлишига қарамай тумандаги болалар ўсмирлар спорт мактаби чим устида хоккей спорт тури гуруҳининг 18 нафар, муай тай спорт тури гуруҳининг 5 нафар, бел олиш кураши гуруҳининг 27 нафар, ўзбек жанг санъати гуруҳининг 10 нафар, баскетбол гуруҳининг 12 нафар спортчи ўқувчилари Республика миқёсида ўтказилган нуфузли мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб совриндор бўлдилар.

Бундан ташқари спортнинг баскетбол тури бўйича 12 нафардан иборат вилоят қизлар жамоасининг асосий таркибини Қўштепа туманининг 10 нафар спортчи қизлари ташкил этади. Жорий 2020-2021-йилги мавсумда ҳам республика оммавий спорт календар режасида белгиланган Ўзбекистон баскетбол чемпионатида жамоа 1-2-ўринни эгаллаб келмоқда.

Жамоанинг 5 нафар аъзолари олий ўқув юртига кириш учун йўлланмага эга бўлиб, олий таълим муассасасида тахсил олмоқдалар.

Тумандаги мактабгача таълим бўлимида 2021 йил бошида 36 та давлат, 3 та давлат хусусий шерикчилик, 5 та хусусий ва 64 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатган бўлиб, 15732 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 10150 (64.5%) нафари қамраб олинган.

Бугунги кунга келиб туманда 2 та давлат ва 31 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди. Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларининг бўш турган хоналарига қўшимча гуруҳлар ташкилланди.

Шунингдек, 10, 25, 40, 46-сонли мактабагча таълим ташкилотларига 6 та 9-соатлик гуруҳлар, 7, 15, 17, 21, 31, 32 мактабгача таълим ташкилотларига мактагача таълимга қамраб олинмаган 6 ёшлиларни қамраб олиш мақсадида 2 тадан жами 12 та мажбурий бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил этилди. 2, 4, 8, 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари мобил типдаги (контейнер) гуруҳлар ташкилланиб, 3 тадан 12 та 9 соатлик гуруҳлар ташкилланди ва 15919 нафар 3-7 ёшли болалардан 13038 нафар (81.9%) болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди.

Тумандаги 7 ва 11-сонли (собиқ 1-МТТ филиали, вилоят сув оқова балансида бўлган бино) давлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларида “Инвестиция” дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу таълим ташкилотларига қўшимча 240 нафар болалар қамраб олиш режалаштирилган.

Таълим жараёнига илғор педагог технологияларни тадбиқ этиш  ва таълим сифатини ошириш мақсадида таълим ташкилотларига 38 турдаги дидактик тарқатма жиҳозлар тарқатилди.

Бугунги кунда Қўштепа туманида 50 та умумтаълим муассасалари фаолият олиб боради. 45 та умумтаълим мактаблари ҳамда 2 та ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатлари (1-ИДУМИ аниқ фанларга, 2-ИДУМИ табиий фанларга чуқурлаштирилган.) ҳамда 9-ИДУМ хорижий тилларга, 11-ИДУМИ информатикага, 20-ИДУМИ математикага ихтисослаштирилган мактаблар мавжуд.

Қўштепа туманида таълим ўзбек тилда олиб борилади.

2021-2022 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 33390 нафарни ташкил этади.

1-синф ўқувчилар сони 3150 нафар;

9-синф ўқувчилар сони 2957  нафар;

11-синф ўқувчилар сони 2206 нафар.

2021-2022 ўқув йилида таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган 2262 нафар  ўқитувчиларнинг 1569 нафари (69%) аёллар. олий маълумотли ўқитувчилар 2200 нафар (96%), тугалланмаган олий 62 нафар (4%) ташкил этади.

Малака тоифаларига кўра 83 нафари олий (3.7 %), 255 нафари  биринчи  (11.3%), 506 нафари иккинчи (22.4%), 1418 нафари мутахассис (62%) тоифасига эга бўлган ўқитувчиларни ташкил этади.

Тумандаги умумтаълим мактабларига жами 3150 нафар ўқувчилар 2021/2022 ўқув йили учун 1-синфга қабул қилинган.

2021/2022 ўқув йилида якка тартибда 1-11-синфларда жами 69 нафар ўқувчилар таълим олмоқдалар. Жумладан, 1-4-синфларда 31-нафар,
5-11-синфларда 38 нафар.

2021 йилда ўтказилган турли фан олимпиада танловларида умумтаълим мактаби ўқувчиларимиз муносиб иштирок этдилар. Жумладан, тумандаги 1-Аниқ фанларга ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб интернатининг 3-нафар иқтидорли ёшлари “КИУФ” олимпиадасида ғолиб бўлиб, КИУФ халқаро университетига кириш имтиёзига эга бўлдилар.

2021-йилда 33275 нафар ўқувчилар 11-синфларни тамомладилар. Ўқувчилар орасида 11 йил давомида ўз иқтидори ва билими ажралиб турган 17 нафар ўқувчилар олтин медал ҳамда 17 нафари кумуш медал билан тақдирландилар.


Маҳаллий ҳокимлик бўйича

Махаллий ҳокимият органлари фаолиятини самарадорлиги ва очиқлигини таъминлаш, давлат органларининг маҳаллий кенгаш ҳамда жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Қўштепа туманининг ижтимоий сиёсий ҳаётига оид янгиликлар, жумладан сектор раҳбарлари фаолиятига доир маълумотларни аҳолига кенг етказиб бориш мақсадида туман ҳокимлигининг www.qoshtepa.uz веб сайти, телеграм, Инстаграм, Facebook ва Youtube ижтимоий тармоқлари фаолияти мунтазам йўлга қўйилган. Бундан ташқари фуқароларнинг мурожаатлари учун @qoshtepa_murojaat_bot доимий тарзда фаолият юритиб келмоқда.

Ушбу саҳифалар орқали қўштепаликлар янгиликлардан хабардор бўлиб бориш билан бирга туман ҳокимлиги, сектор раҳбарларига ҳам бевосита мурожаат қилиб ўзларидаги мавжуд муаммо ва масалаларга ечим топиб келмоқдалар.

Маҳаллий Кенгаш томонидан ҳокимнинг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан, шунингдек, тумандаги сектор раҳбарлари, ҳар чоракда адлия органи, судлар раислари ҳамда ҳоким ўринбосарларининг, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг, молия бўлимининг, шунингдек, бошқа ташкилот ва муассаса раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориши белгиланган.

Шунга кўра, Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг 8 та доимий комиссиялари томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларининг доимий эшитувлари ташкил этилиб борилмоқда.

Жорий йилда Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши томонидан 17 та сессиялар ўтказилиб 111 та масалалар кўриб чиқилган. Мазкур сессияларда туман ҳокимининг туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан 10 марта, шунингдек, сектор раҳбарларининг (туман прокурори, туман ИИБ, туман ДСИ) ҳар чорак якунида ҳисобот ва ахборотлари эшитилди. Бундан ташқари туман Адлия бўлимининг 2 марта, судлар раисларининг 9 маротаба, ҳоким ўринбосарларининг 27 маротаба, молия бўлимининг 5 маротаба ва туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳар чорак якунлари бўйича ҳисобот ва ахборотлари эшитилиб борилди.


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш йўналиши бўйича

Маҳалла фуқаролар йиғинининг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Қўштепа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғини бинолари ҳашар ва хомийлик асосида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги тўйига қуриб фойдаланишга топширилди.

Кўприкбоши, Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳашар ва хомийлик асосида янгидан қуриб битказилмоқда.

Туманимиздаги жами 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 7 таси икки хонали хоналарда, 18 таси уч хонали хоналарда, 26 таси 4 ва ундан  ортиқ хонали хоналарда иш фаолиятларини олиб боришмоқда.

Жорий йилда тумандаги 13 та (Соҳибкор, Қийқи, Дўрмон, Ўқчи, Қувурбоши, Эшонгузар, Пахтакор, Йўлдошобод, Оқтепа, Нурафшон, Лангар, Солижонобод, Халқобод) МФЙлари жорий таъмирланди.

Тумандаги 10 та (Файз, Янгиариқ, Қийқи, Истиқбол, Қизиариқ, Дўстлик, Халқобод, Қувурбоши, Солижонобод, Шодлик) маҳалла фуқаролар йиғинлари хизмат телефонлари билан таъминланган бўлиб, ҳозирги кунда барча маҳалла фуқаролар йиғини юқори тезликдаги интернет тармоғи уланган.

51 та  маҳалла фуқаролар йиғини вилоят ҳама туман маҳаллий бюджетлари ҳисобидан компютер жамланмалари ва принтерлар  билан таъминланди.

12 та маҳалла эса Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан мебел жамланмалари билан таъминланган.


Нотинч-номуроса  оилалар билан олиб борилган ишлар

Туманда 2021 йил 11 ойи давомида 47 та номуроса оила ҳисобга олинган. Ушбу оилалардаги шахслар  сони 89 та, шундан 32 нафари аёллар.

Номуроса оилалардаги асосий муаммолар қайнона келин, эр ва хотин, қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликлар бўлиб, улар томонидан ўзаро хақорат, баданга  енгил шикаст етказиш каби ҳуқуқбузарликлар содир этилган. Ушбу оилалар маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда ҳудуд профилактика инспекторлари  томонидан алоҳида  назоратга олинган.

Ҳар бир оила аъзолари билан якка тартибда ишлаш, оиладаги мухитни соғломлаштириш мақсадида ҳудуддаги намунали оила  вакиллари бириктирилиб профилактик ишлар олиб борилмоқда. Аксарият холатларда ушбу хонадонлардаги муаммолар бартараф этилди.

Низоли холатларда аёлга шикаст етказилишини олдини олиш мақсадида туман ИИБ томонидан 55 нафар хотин-қизларни ҳуқуқ манфатларини химоя қилиш  ва тайзиқлардан сақлаш учун химоя ордери берилди.

Оилалар мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилавий ажримларни олдини  олиш борасида амалга оширилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила инситутини янада ривожлантириш ва  ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарори асосида туман Ёшлар марказида “Ёш оила қурувчилар” ўқув муассасаси ташкил этилди.

Ўқув машғулотлари туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Адлия, ФХДЁ, Тиббиёт бирлашмаси, Халқ таълими, бош имом  хатиб, бош отинойи ҳамкорлигида соҳага дахилдор  малакали  мутахассисларни жалб этган ҳолда  тизимли  ташкил  этилмоқда.

2021 йил 11 ой давомида 517 нафар оила қуриш учун  ФХДЁ га ариза берган  жуфтликка низомда белгиланган тартиб асосида  оилавий турмуш психологияси ва ота-оналик кўникмалари, маънавий-маърифий қадриятлар, оила бюджети ва иқтисоди, Репродуктив саломатлик ва тиббий  маданият мавзуларида бошланғич маълумотлар  берилди.

Белгиланган режа асосида маҳаллаларда оила қуриш  остонасида турган ёшлар ҳамда ўқув  муассасаларида 11- синф битирувчилари ўртасида  “Оила ва никох тушунчаси нима”, “Сиз оила қуришга  тайёрмисиз”, “Тиббий кўрик ва унинг аҳамияти”, “Эрта ва яқин  қариндошлар ўртасидаги никохнинг салбий оқибатлари” тўғрисида 500 дан зиёд суҳбат, бахс ва мунозаралар ўтказилиб, 11 мингдан зиёд ёшлар қамраб олинди.

Шунингдек, оилада ва фарзанд тарбиясида эркакларнинг масъулиятини ва жавобгарлигини ошириш, оила қуриш остонасидаги йигитларни оилавий ҳаётга  тайёрлаш мақсадида маҳалларда ўсмир йигитлар, кўча бошилар, оқсоқоллар иштирокида соҳа мутахассислари, туман маънавият тарғибот маркази,  бош  имом, туман саломатлик маркази раҳбарлигида суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари ибратли қайноналар, кайвоний онахонлар бошчилигида маҳаллаларда  қайноналар мактаблари ташкил қилиниб ёш қайноналар ва бўлажак қайноналарга қайноналик сирлари ўргатилмоқда.

Маҳаллалардаги ажрим ёқасига келиб қолган, ота-онаси уйига  аразлаб келиб қолган келинларнинг манзилли рўйхатлари тузилиб туман хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, маҳалла тарғибот гуруҳи, маҳаллалардаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси имом хатиблар, отинойилар, ИИБ профилактика  инспекторлари ҳамкорлигида 2021 йил 11 ойи давомида 172 та оилалар  яраштирилиб оилалари мустаҳкамлиги таъминланди.

Олиб борилган тарғибот тушунтириш ишларига  қарамасдан туманда 2021 йил 10 ойи давомида 183 та никохдан ажралиш холатлари қайд этилди. Бу рақам ўтган йилнинг мос даврига (2020 йилда 106 та қайд этилган)
77 тага ошган.


Секторлар кесимида тахлил  қилганимизда

I  секторда – 46 та бўлиб, 21 тага ошган

II секторда- 60 та бўлиб, 33 тага ошган

III секторда – 34 та бўлиб, 16 тага ошган

IV  секторда  - 38 та бўлиб, 5 тага  ошган

Бошқа ҳудудлар ҳисобига 5 та бўлиб, 2 тага ошган.

Никоҳдан ажралиш холатларини тахлил қилганимизда, 83 та  холатда суд қарори билан, 100 та холатда ФХДЁ орқали  ажралишлар  қайд этилган.

30 ёшгача бўлган ажримлар сони 91 та бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39 тага ошган (2020 йилда 52 та).

Оилавий ажримларнинг асосий сабаблари:

Фарзандсизлик – 30 та

Хиёнат-1 та

Оилавий келишмовчилик -140 та

Узоқ вақт бирга яшамаслик – 25 та

Бошқа сабаблари -1 та

Бу масалалар хар чорак якунида фаоллар йиғилишида муҳокама  қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилган.

Жумладан:

1). Ҳар бир ўсмир ёшлар, уларнинг ота – оналари билан якка тартибда ишлаш;

2). ФХДЁга, Фуқаролик судига оилавий ажрим масаласида ариза  берган оилаларни, вақтинча аразлаб ўтирган келинларни манзилли рўйхатлари асосида маҳалла, хотин-қизлар, маънавият, ФХДЁ, ИИБ ҳамкорлигида уларни ҳар бири билан индувидуал ишлаб яраштириш чораларини кўриш белгилаб олинди.

4 та фуқаролик судига оилавий ажрим учун ариза берган оилалар, 3 та ФХДЁга ариза берган (1.Истиқбол МФЙ, Мураббийлар кўчасида яшовчи Имомов Элбек, Исроилова Матлубахон, 

2.Ватан МФЙ, Фаравон кўчасида яшовчи Қўзибоев Жахонгир, Тиллаволдиева Мохирахон Каттабешкапа МФЙ, Заковат кўчаси 335-уйда яшовчи Кимсанов Шерали, Абурахимова Наргизахон) оилалар яраштирилиб, оилалар мустаҳкамлиги таъминланди.


Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

Энди келгуси 2022 йил давомида амалга ошириш лозим бўлган асосий вазифаларга тўхталиб ўтсам.


(Хоким ёрдамчилари)

Туманимиздаги ҳар бир маҳалларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида 51 та маҳалларга “Ҳоким ёрдамчи”лари лавозими ташкил этилмоқда.Ушбу “Ҳоким ёрдамчи”ларига бириктирилган ҳудудларини ривожлантириш учун:

Биринчидан: Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида
ҳар бир маҳаллада камида 30 та хонадонга ва 10 та янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун кредит ресурслари лимити ихтиёрига берилади,

Иккинчидан: Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ишсиз тадбиркорликка жалб қилиш ва ўзини ўзи банд қилиши учун ҳар бир маҳаллага субсидия учун купон берилади,

 Учинчидан: Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига фуқарони жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага купон берилади,

Тўртинчидан:  Ҳар бир маҳаллада фуқароларни (биринчи навбатда ёшлар ва аёллар) касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун ваучер берилади,

Бешинчидан: Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратиш учун хулоса бериш ваколати берилади,

Олтинчидан: “Ижтимоий шартнома”ларни имзолаш ҳамда шартнома шартларининг бажарилишини таъминлаш вазифалари юклатилмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу “Ҳоким ёрдамчи”ларини тумандаги “Ёшлар маркази”да келажакдаги вазифалари шунингдек, мажбуриятлари юзасидан ташкил этилган трейнерлар томонидан кунлик ўқитиб келинмоқда.

 

Инвестиция дастурлари бўйича

2022 йилда туманда 81 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати 1,7 трлн.сўмни ташкил этиб, ташаббускорларнинг ўз маблағи ҳисобидан 795,2 млрд.сўм, банк кредити маблағлари 17,4 млрд.сўм, хорижий кредит линияси 79,2 млн. АҚШ доллар, хорижий инвестиция маблағлари 3 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 4230 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилмоқда.

Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида йилига 1,3 трлн. сўмлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва 182 млрд. сўм бюджетга қўшимча маблағ жалб этилиши кўзда тутилмоқда.

Ушбу лойиҳалар қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

1.Саноат йўналишида – жами 39 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 трлн. сўм, шундан ташаббускорларнинг ўз маблағи 650,3 млрд. сўм, банк кредити маблағлари 4,6 млрд. сўм, хорижий кредит линиялари
76,7 млн. АҚШ доллар) ҳисобига 3493 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

2.Қишлоқ хўжалиги йўналишида – жами 15 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 121,6 млрд. сўм, шундан ташаббускорларнинг ўз маблағи 88,6 млрд.сўм, банк кредити маблағлари 5,8 млрд.сўм, хорижий кредит линияси 2,5 млн. АҚШ доллар) ҳисобига 324 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

3.Ҳизмат кўрсатиш йўналишида – жами 27 та лойиҳа (лойиҳанинг умумий қиймати 96,3 млрд. сўм, шундан ташаббускор ўз маблағи 56,2 млрд.сўм, банк кредити 7,3 млрд. сўм, хорижий инвестиция 3 млн. АҚШ доллар) ҳисобига 413 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Мисол учун: “Global Textile Infinity” МЧЖ корхонасининг тўқимачилик кластерини ташкил этиш (хом-ашё, бўялган мато, тайёр маҳсулот) лойиҳасни амалга ошириш учун, жами лойиҳа қиймати 1,4 трлн.сўм (шундан; 74,9 млн. АҚШ доллар хорижий кредит линияси) маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 2700 та янги иш ўринлари яратилади.

Мисол учун: “Target max” МЧЖ томонидан шуруп ва саморез ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун, жами лойиҳа қиймати 22,8 млрд.сўмни ташкил этади. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 50 та янги иш ўринлари яратилади.

 

Экспорт бўйича

2022 йилда дастлабги ҳисоб-китобларга кўра 64,3 млн. АҚШ доллар миқдорида экспортни амалга ошириш режалаштирилган.

Шундан:

-Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари –8,2 млн.АҚШ доллар;

-Саноат маҳсулотлари –56,1 млн. АҚШ долларни ташкил этади.

Туманда экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш белгиланган:

Биринчидан, туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини кўпайтириш мақсадида мева-сабзавот кластерини ташкил этиш орқали салоҳиятли корхоналар ва фермер хўжаликлари негизида экспорт ҳажмини ошириш;

Иккинчидан, экспорт асосан Россия Федерациясининг бир қатор шаҳарларига ҳамда Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларига амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, экспорт географиясини кенгайтириш чораларини кўриш орқали экспортёр корхоналарга Европа ва халқаро талабларига жавоб берадиган, сифатли маҳсулотлар тайёрлаш ва халқаро сертификатларга эга бўлишларига кўмаклашиш;

Учинчидан, туманда мевани қайта ишлаш соҳасини кенгайтириш ва мазкур соҳага йўналтирилган лойиҳаларни ишга тушириш чораларини кўриш ҳамда ушбу йўналишда лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган ҳорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш;

Тўртинчидан, туманда саноат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш чораларини кўриш ва саноат йўналишидаги йирик лойиҳалар, хусусан, 2020-2021 йилларда саноат йўналишида ишга туширилиши белгиланган қиймати 331,6 млрд.сўмлик лойиҳалар доирасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экспортга йўналтиришни ташкил этиш.

Мисол учун:“Fergana Global Textile” МЧЖ корхонаси томонидан (калава ип, хом-ашё, бўялган мато, тайёр маҳсулот) 2022 йилга
54 млн.долларлик маҳсулот экспорт йўналтирилиши режалаштирилган.

Тумандаги қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи корхоналар томонидан ҳорижий ҳамкорлар билан 2022 йил учун экспорт шартномаларини имзолаш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Isfayramsoy Export Savdo” МЧЖ, “New Best Tech” МЧЖ, “Yangi va Yagona” МЧЖ, “Qumtepa Meva Eksport” МЧЖ, “Qizilariq Uzum Savdo” МЧЖ лар томонидан ҳорижий ҳамкорлар билан 2022 йилда қиймати
7,5 млн.АҚШ долларлик экспорт шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.

 

Хорижий инвестициялар жалб этилиши

Қўштепа туманида 2022 йилда 2 та корхона томонидан лойиҳа қиймати 111,5 млн. АҚШ доллар, шундан 69,2 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағларини ўзлаштирилиши режалаштирилган.

Жумладан:

“Global Textile Infinity" МЧЖ томонидан тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун жами 108,6 млн АҚШ доллар, шундан 66,8 млн. АҚШ доллар хорижий кредит линияси орқали ўзлаштирилиши режалаштирилган.

“Fergana Global Textile” МЧЖ томонидан сутни қайта ишлашни ташкил этиш режалаштирилган. Жами лойиҳа қиймати 3 млн. АҚШ доллар, шундан 2,5 млн. АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши режалаштирилган.

 

Қишлоқ хўжалиги бўйича

Ғаллачилик йўналиши бўйича:

Тумандаги фермер хўжаликлари билан “Фарғонадон кластер” МЧЖ ҚК, “Ан нур неъматлари” МЧЖ, “Файзли Мухаммадазиз ерлари” фермер хўжалиги ҳамда “Мархаматли замин таровати” фермер хўжалиги ғаллачилик кластерлари билан шартномалар имзоланган бўлиб,  2022 йил ҳосили учун 8310 гектар майдонда жами 29 минг 561 тонна, шундай давлат ҳариди учун 21 минг 202 тонна, фюьчерс асосида кластерга сотиладиган 8 минг
359 тонна бошоқли дон маҳсулотлари етиштириш режалаштирилган.

Пахтачилик  йўналиши бўйича:

Жорий йил тумандаги 147 та фермер хўжаликлари билан “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ пахтачилик кластер корхонаси ўртасида ўзаро шартномалар имзоланган бўлиб, 2022 йил ҳосили учун 7240 гектар майдонда 24 минг тонна пахта хомашёси етиштириш режалаштирилган.

Чорвачилик йўналиши бўйича:

Туманда 2022 йилда чорвачиликни ривожлантириш учун 8 та қорамолчилик, 1 та паррандачилик лойиҳаси режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 49 млрд.сўмни ташкил этиб, буни натижа
107 нафар қўшимча ишчи ўрни яратилади.

Тумандаги мавжуд қорамолларни зоти ва маҳсулдорлигини яхшилаш мақсадида 21856 доза музлатилган буқа уруғи сотиб олиниб, 14571 бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилади.

Тумандаги мавжуд фермер хўжаликлари ихтиёридаги 2 минг бош қорамол ва 1,7 минг бош майда шохли хайвонлар идентификациядан ўтказилади.

Ирригация тизими бўйича

Туманда 2022 йилда жами 124 км хўжаликлараро каналлардан 18.6 км Эксковатор ёрдамида механик тозалаш ишлари, 46 дона гидротехник иншоотларни ҳамда 52 дона сув ўлчаш иншоотларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари Марғилон шаҳри ҳудудидан ўтган Ирригация бўлими тасарруфидаги Сулхтепа ва Марғилонсой каналлари тозалаш ва 5 минг куб лойқани ташиб олиб чиқиб ишлари амалга оширилади.

2022 йилда туманда жами 145,2 км узунликдаги зовур тармоқларида таъмирлаш тиклаш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

760 км ички ариқларни тозалаш ва фермер хўжаликларини 150 дона сув олиш қулоқларини таъмирлаш режалаштирилган.

Туманда 2022 йилда 2350 гектар майдонга Сув тежовчи технологиялар жорий этиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда пудратчи ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида шартномалар имзоланмоқда.

Пиллачилик йўналиши бўйича:

Тумандаги фермер хўжаликлари дала четларига тут кўчатлари экиш режалаштирилган.

Туманда 2022 йилда “Бир хонадонга - бир қути ипак қурти” тамойили асосида туманга жами 2044 қути ипак қурти уруғи тарқатилиши ҳамда
116 тонна пилла ҳомашёси топшириш белгиланган. Хозирги кунда фермер хўжаликлар ҳамда касаначилар ўртасидаги шартномалар тузилмокда.

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича:

2022 йил хосили учун 1393 гектар август пиёзи-саримсокпиёз ва тўқсонбости усулда сабзавот экиш режалаштирилган бўлиб, шундан
786 гектар август пиёзи ва саримсокпиёз ва 607 гектар тўқсонбости экинларни ташкил қилади.

Туманда 786 гектар август-сентябр пиёзи ва саримсоқпиёз, 566 гектар тўқсонбости экинлар, ҳозирги кунда жами 1352 гектар майдонда тўқсонбости экинлар экилиб парваришланмоқда.


Обод қишлоқ бўйича

2022 йилда Қўштепа туманида “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида Лангар ҳамда Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинларини архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш учун дастлабки хисобларга асосан 24.02 млрд сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу танлаб олинган қишлоқ (маҳалла)ларда “Темир дафтар”га 6 та оила, “Аёллар дафтари”га 11 нафар аёллар киритилган. Юқоридагиларга асосан, ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқлар (маҳаллалар)нинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилади.

Дастлабки хисобларга асосан 24,02 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бунда, уларни молиялаштиришга:

а) республика бюджетидан – 18,2 млрд сўм;

б) маҳаллий бюджетдан–3,9 млрд сўм;

в) тармоқ корхоналари ҳисобидан – 1,2 млрд сўм;

г) аҳоли ва тадбиркорлар ҳисобидан – 698,8 сўм йўналтирилади. 

Ички йўлларни яхшилаш (1,09 млрд сўм) доирасида жами 28,7 км йўллар таъмирланади.

Ичимлик суви таъминотини ва оқова сув тармоқларини яхшилаш (7,2 млрд сўм) бўйича жами 28 км тармоқ ҳамда 4 та иншоот қурилиб, реконструкция қилинади. Натижада, 7 минг нафардан ортиқ аҳолининг (1300 дан ортиқ оила) ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

Электр таъминотини яхшилаш (965 млн сўм) бўйича жами 6 км электр тармоқлари тортилади ва алмаштирилади, 4 та трансформатор ва 137 та таян устунлар ўрнатилади ва алмаштирилади. Натижада, Мазкур ишлар якунлангандан сўнг 2 та МФЙ ҳудудида яшовчи 7 мингдан зиёд ахоли истеъмолчилари ва ижтимоий соха хамда тадбиркорлик субъектларини электр энергияси сифати яхшиланади.

Газ таъминотини яхшилаш (289,9 млн сўм) бўйича жами 68 та газ баллони етказиб берилади.

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш (3,64 млрд сўм) доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда 2 та мактаб, 1 та тиббиёт муассасаси таъмирланади.

Маҳалла ва маданият объектларини ривожлантириш (120 млн сўм)бўйича 2 та маҳалла биноси таъмирланади ҳамда 2 та маҳалла гузарлари ободонлаштирилади.

Транспорт ва чиқиндилар билан ишлаш инфратузилмасини яхшилаш доирасида жойларга 8 та янги турдаги урналар ўрнатилади.

Ҳудудларни ободонлаштириш (260 млн сўм) доирасида 2 та қишлоқ жами 1 км пиёдалар йўлакчаси қурилади ва таъмирланади, 100 та кўчада тунги ёритиш тизими яхшиланади ҳамда жойларда жами 1600 туп дарахт экилади.


Коммунал соҳа бўйича

Электр энергияси таъминоти бўйича

2022 йида 7,9 млрд. сўм маблағлар хисобидан, 17 дона янги трансфоматор пункти ўрнатиш ва 69,3 км 0,4-6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари қуриш режалаштирилган.

Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича

2022 йилда табиий газ қониқарсиз ҳудудларга 350 та маиший газ баллонлар етказиб бериш режалаштирилган.

 

“Open byudjet” бўйича

2022 йилда режа бўйича, жами 8 млрд 686 млн. сўм. (шундан, 1-босқичда (январ-июн) 4 млрд 343 млн.сўм, 2-босқичда (июл-ноябр) 4 млрд 343 млн.сўм) маблағлар сарфланиши белгилаб олинди. Ушбу ишлар амалга оширилиши натижасида 24 мингдан ортиқ аҳолининг долзарб муаммолари ижобий хал этилишига эришилади.

Ички йўлларни асфальтлаштириш бўйича:

Жами 15 та МФЙдаги 21 та кўчалардаги 11,5 км узунликдаги йўлларга асфальт қопламаси ётқизилади.

Ушбу ишларга жами 3 млрд 475 млн.сўм сарфланиши кўзда тутилмоқда. Ушбу ишлар амалга оширилиши натижасида 12 мингдан ортиқ аҳолининг долзарб муаммолари ижобий хал этилишига эришилади.

Сув таъминоти бўйича:

Жами 4 та МФЙдаги 5 та кўчаларга 8,2 км сув тармоқлари тортилади.
1 дона сув қудуғи қазиш, 3 дона сув қудуғини тозалаш, 5 дона  сув насос ўрнатиш, 4 дона сув минораси ўрнатиш ишлари бажарилади.

Ушбу ишларга жами 3 млрд 175 млн.сўм  сарфланиши кўзда тутилмоқда. Ушбу ишлар амалга оширилиши натижасида 5000 дан ортиқ аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи таъминланади.

Электр таъминоти бўйича:

Жами 12 та маҳалла фуқаролар  йиғинидаги 16 та кўчаларга 495 та бетон таянчлар, 3,2 км электр тармоғи ҳамда 13 дона трансформаторлар ўрнатилади.

Ушбу ишларга жами 1 млрд 736 млн.сўм сарфланиши кўзда тутилмоқда. Ушбу ишлар амалга оширилиши натижасида 7000 дан ортиқ аҳолининг электр энергияси бўйича муаммолари ижобий ҳал этилишига эришилади.

Аҳоли мурожаати бўйича:

Шомирза МФЙ ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон” шифокорлар уйини таъмирлаш.

Ушбу ишларга жами 300 млн.сўм сарфланиши кўзда тутилмоқда. Ушбу ишлар амалга оширилиши натижасида 9500 дан ортиқ аҳолининг долзарб муаммолари ижобий ҳал этилишига эришилади.


Ижтимоий соҳа объектларида инвестиция дастурини бажарилиши бўйича

Қўштепа туманида 2022 йил Инвестиция дастурини амалга ошириш бўйича 14,6 млрд.сўмга 3 та ижтимоий ва инфратузилма объектларида қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширилиши учун таклиф этилиши кўзда тутилган объектлар. 

Жумладан:

Мактабгача таълими бўйича 25-сонли мактабгача таълим муассасаларини қуриш таъмирлаш ишларига жами 4,5 млрд.сўммаблағ ажратилиши режалаштирилган.

Халқ таълими бўйича 2 та  (3, 15-мактаб) умумтаълим мактабларида қурилиш таъмирлаш ишларига жами 10,1 млрд.сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4898-сонли қарори бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-4898-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорга асосан туманда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида нисбатан орта қолаётган 26 та маҳалла фуқаролар йиғинларида қуйидаги ишлар амалга оширилади.

Биринчидан, 149,3 км тоза ичимлик суви тармоғи янгидан тортилади, 8 км эскирган тармоқлар реконструкция қилинади ва 37 та янги сув иншоотлари қурилади ва 1 та эскирган сув иншооти таъмирланади:

Иккинчидан, 93,1 км электр таъминоти тармоқлари таъмирланади, шу билан бирга  58 дона янги трансформаторлар  ўрнатилади ҳамда 1170 та таянч устунлари янгиларига алмаштирилади, шунингдек, тунги кўчаларни ёритиш мақсадида жами 2070 та янги таянч устунлар ўрнатилади ҳамда ушбу таянч устунларга жами 82,8 км электр кабеллар тортилади:

Учинчидан, 19,7 км ички кўчалар асфальтлаштирилади ва 19,7 км  ички кўчалар шағаллаштирилади. Шунингдек 11.4 км пиёдалар йўлаклари қурилади ва таъмирланади Ушбу лойиҳа доирасида туманга жами 15 млн. 750 минг.долларарар (165,1 млрд сўм) маблағ ажратилиши режалаштирилди.


Ижтимоий йўналиш бўйича

2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 12 ноябрь кунги ПФ-6110-сонли фармонига асосан Солижанобод оилавий шифокор пункитини тиклаш режалаштирилган.

Тумандаги 87-сонли, 88-сонли оилавий поликлиникалари бинолари таъмирлаш ишлари режалаштирилди.

Шунингдек 2022 йилда вилоят ҳамда Республика миқёсидаги тиббиёт марказларида даволанишга мухтож фуқороларни саралаб олиниб электрон ордер базасига критиш ишлари йўлга қўйиш режалаштирилди. Бу билан тумандаги даволанишга мухтож қатламига қулайликлар яратилади.

Шунингдек, аҳолини спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, 2022 йилда туманда қўшимча 3 та спорт иншоотларини босиқчма-босқич (стритбол, бадминтон ва Workaut спорт зали) ташкил этиш режалаштирилган.

Шуни сизларга таъкидлаб ўтмоқчиманки, 2022 йилга қадар туманда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳолининг умумий сонини 30 фоизгача етказиш,

- спорт ташкилот ва муассасаларида шуғулланаётган ёшларнинг умумий сонини 23 фоизгача ошириш,

- давлат спорт таълим муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифат таркиби, хусусан олий маълумотли ходимлар сонини босқичма-босқич 90 фоизгача етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

2022 йилда тумандаги 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсатгичини ошириш мақсадида, 3 та давлат мактабгача таълим ташкилотларини “Инвестиция” дастури асосида тамирлаш хисобига 420 нафар, 20 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш хисобига 500 нафар, 6 та мактабга мажбурий тайёрлов гурухлари очиш хисобига 180 нафар болаларни қамарб олиш режалаштирилган.

Юқоридаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали қўшимча 1100 нафар болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиниб, туман кўрсатгичи 86 фоизга етказиш режалаштирилган.

2022-2023 ўқув йилида таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган 2278 нафар  ўқитувчиларнинг 1573 нафари (69%) аёллар. олий маълумотли ўқитувчилар 2238 нафар (98%) ташкил этиши кутилмоқда.

2022- йилда ушбу кўрсаткичларда ўсиш даражаси режалаштирилган бўлиб олий тоифали педагоглар сони 169 нафарга етиб 7.4 фоизга, биринчи малака тоифали педагоглар сони 588 нафарга етиб 25.9 фоизга, иккинчи малака тоифали педагоглар сони 780 нафарга етиб 34.4 фоизга, олий маълумотли педагоглар сони 1003 нафарга етиб 44.3 фоизга ташкил этилиши белгилаб олинди.


Бюджет тушуми бўйича

2022 йилда Қўштепа туманига 50,0 млрд.сўм бюджет даромадларига маблағлар тушириш кутилмоқда.

Жами солиқ тушумларининг:

42,5 млрд.сўми (85,0%) “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга мажбуриятларини бажаришда яқиндан ёрдам кўрсатган ҳолда жорий “начисления” ҳисобидан туширилади;

2,0 млрд.сўми (4,0%) Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда солиқ қарзини ундириш ҳисобидан туширилади;

1,0 млрд.сўми (2,0%) кадастр ишларини тартибга солиб бошладик, қўшимча объектларни ҳисобга олиш натижаси билан туширилади;

1,0 млрд.сўм(2,0%) савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат касса машиналарни тадбиқ этилиши ҳамда алкоголь, пиво ва тамаки маҳсулотларига маркировкалаш тизимини жорий қилиши ҳисобига ундирилади;

2,0 млрд.сўм(4,0%) фаолиятини тўхтатган корхоналар фаолиятини тиклаш, молиявий соғломлаштириш, янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳамда иш ўринларини легаллаштириш ҳисобига ундирилади;

1,5 млрд.сўми (3,0%) яширин иқтисодиётни жиловлаш билан солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига туширилади.

 

Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

Юқоридаги тадбирларни амалга оширилиши натижасида 2022 йил якуни билан:

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1116,7 млрд сўмга
(110,0 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 5,6 млн сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 2022 йилда 3,6 фоиздан 3,9 фоизга етиши;

Қурилиш ишлари ҳажми 311,0 млрд сўмга (109,2 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 1,6 млн сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 2021 йилда 3,6 фоиздан 4,0 фоизга етиши;

Жами хизматлар ҳажмини 537,8 млрд сўмга (121,2 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 2,7 млн сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 2021 йилда 2,1 фоиздан 2,4 фоизга етиши;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2496,5 млрд сўмга (108,2 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 12,5 млн сўмга тўғри келиб, вилоятдаги улушимиз 2021 йилда 8,3 фоиздан 8,8 фоизга етиши;

Экспорт прогнозини 64,3 млн долларарарга (142,9 фоизга) ёки аҳоли жон бошига 322,0 долларга ўсиши таъминланади.

 

Ҳурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

Мен сизларни, туманимизда жорий йилда бажарилган ва келгуси йиллардаги вазифалар билан таништириб ўтдим.

Ҳурматли президентимиз таъкидлаганларидаек, мамлакатимизда ҳар бир бажарилаётган ишлар Инсон қадри учун амалга оширилиши лозим. Хусусан, ҳар бир фуқарони мурожаати эътибордан четда қолиши мумкин эмас.

Бугунги сессия кун тартибидаги масала юзасидан тегишли тизимлар, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз ҳамда бажарилишини таъминлаймиз.


Эътиборларинг учун раҳмат!