Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 242 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2021-12-17 20:32:44    119

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Сектор кубоги” мусобоқаси ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ҳам иштирок этиб, мусобоқа якунида ғолибликни қўлга киритган жамоаларга туман ҳокимлигининг дипломлари ҳамда эсдалик совғаларини топширди.



Туман ҳокими 40-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан суҳбат ўтказди ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда битирувчиларни олий-таълим муассасаларига тайёрлаш юзасидан қўшимча фан тўгараклари фолиятини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.



Сой бўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Радуга” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини шакиллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, санитария-гигиена қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



 “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида чигит экиш селякалари ва тишли бороналарни мавсумга тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишган туман раҳбари томонидан масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



Туман “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов раҳбарлигида тумандаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини парваришлаш, маҳаллий ўғит жамғариш, шўр ювиш ҳамда чигит экиш сеялкалари ва тишли бороналарни мавсумга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Турсунов ва туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлигида мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолининг мол-мулк солиқларидан бўлган қарздорликларини қисқартириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда туман аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram