Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“СИЁСИЙ МАЪРИФАТ СОАТИ” БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/db24b87085af85c42a54c.jpg)
2021-12-17 10:33:10 161
![](https://telegra.ph/file/db24b87085af85c42a54c.jpg)
Бугун, 17 декабр куни Давлат бошқаруви академияси томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этиб келинмоқда.
![](https://telegra.ph/file/e0b2d52d7eeadf375b4da.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e4a4a3440c1ee930c8c73.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8796fe1fa4295c0b066e1.jpg)
Ҳафтанинг ҳар жума кунлари ташкил этилаётган “Сиёсий-маърифат соати”да Қўштепа тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Бугунги ииёсий-маърифий соатда Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:
Мавзу: Ёшлар форуми - 2021
Маърузачи: Жўраев Сардор Азамович, Ёшлар ишлари агентлиги Ёшларга оид дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи,
Мавзу: Давлат хизматчиларининг этикаси
Маърузачи: Саъдиева Гўзал Олимовна, Давлат бошқаруви академияси доценти,
Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли, Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси.
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.