Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5d0f0d953f91c3f9cfb25.jpg)
2021-12-17 08:55:33 165
![](https://telegra.ph/file/5d0f0d953f91c3f9cfb25.jpg)
1. Марказлаштириш. Аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг қатъий марказлаштирилиши ушбу тадбирни муваффақиятли ўтказишнинг асосий шартларидан биридир.
2. Аҳолини рўйхатга олишнинг мунтазамлиги. БМТ тавсияларига кўра, аҳолини рўйхатга олиш ҳар 10 йилда камида бир маротаба ўтказилиши белгиланган.
3. Аҳолини рўйхатга олиш махсус тайёрланган мутахассислар – ҳисобчилар томонидан ўтказилиши. Мазкур тадбирни амалга ошириш учун кўп миқдорда махсус ходимлар ёлланади, уларнинг таркибига зиёлилар, талабалар ҳам киритилиши мумкин.
4. Аҳолини рўйхатга олишни аниқ бир муддатда ўтказиш. Бу тадбирни амалга оширишга одатда 10-12 кун талаб этилади. Аҳолини рўйхатга олиш бир неча кун давомида ўтказилса ҳам, маълумотлар аниқ бир вақтда – кўпинча аҳолини рўйхатга олишнинг биринчи кунининг 00-00 соатдаги ҳолати бўйича қайд этилади. Бу аҳолини рўйхатга олишнинг нозик вақти, деб ҳам аталади.
Қўштепа тумани статистика бўлими.