Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 260 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-12-16 18:12:18    122

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилнинг 16 декабр куни Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  томонидан пресс-тур ташкил этилди. Унда ОАВ вакиллари ва блогерлар қатнашди.





Туманимизга уюштирилган Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар “Қамиштепа” маҳалла фуқаролар йиғинида иш бошлаган “Ҳунармандлар маркази” фаолияти билан танишдилар.

“Ҳунармандлар маркази”да ипак ва жундан гилам тўқиш, миллий матолардан адрас ва аъло бахмал матоси, каштачилик, миллий либослар тайёрлаш ҳамда мисгарлик устахоналари йўлга қўйилган.

Марказда Ўзбекистон халқ амалий санъати усталари Миллий каталогига киритилган ипак гилам ва табиий бўёқлар устаси Илҳомжон Давлетов ва унинг турмуш ўртоғи Наргиза Шерходжаева томонидан ипак гилам ва миллий мато тўқиш хамда каштачилик устахоналарида “Уста-шогирд” анъанаси асосида 100 дан ортиқ шогирдлар жалб қилинган бўлиб, маҳаллий аёлларнинг бандлиги таъминланмоқда. Айни кунда 32 нафар хотин-қизлар эса каштачилик сирларини ўрганишяпти.





Наргиза Шерходжаева меҳмонларга марказ фаолияти, ипак гилам ва каштачилик маҳсулотларининг тайёрланиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берди ва тайёр маҳсулотлар билан яқиндан таништирди. Европа ва АҚШда ушбу маҳсулотларга талаб катта эканлигига алоҳида тўхталди. Қўл меҳнати маҳсули бўлган ноёб ипак гилам, табиий бўёқлардан тайёрланаётган ҳунармандчилик маҳсулотларининг турли рангларда товланиши эътиборни тортди.





Меҳмонларимизнинг иккинчи манзили “Кичик бешкапа” маҳалласида ҳунармандчилик фаолиятини олиб бораётган Одинахон Нишонованинг хонадони бўлди.





Пресс-тур иштирокчилар ҳунарманднинг хонадонида бўлиб унинг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Одинахон Нишонова 10 нафар ишчи ва 10 нафар касаначи аёллар билан биргаликда ички бозорга чорси маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ҳамкасбларимиз ҳунарманднинг бугунги кундаги иш фаолияти ва келажакдаги режалари билан яқиндан ўртоқлашдилар. 




Пресс-турдан сўнг улар туман Кенгаши сессясида иштирок этиб, туман ҳокими И.Новиковнинг Халқга мурожаатини эшитдилар.




Сессиядан сўнг туман ҳокими И.Новиков, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Журналист ва блогерлар 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан туман ҳокими И.Новиковга мурожаат этдилар. 




Фарғона вилояти экология бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Г.Тўхтасинова, “EFFECT.UZ” расмий сайтининг мухбири Х.Аҳмедов, блогер О.Хайдаров, “Истиқбол йўли” газетасининг муҳаррири У.Худойбергановалар томонидан берилган саволларга туман ҳокими томонидан батафсил жавоб берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram