Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 47-СЕССИЯСИДА: ТУМАН ҲОКИМИНИНГ “АҲОЛИГА МУРОЖААТИ” ЎҚИБ ЭШИТТИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/1dd0d7ceaf20009a6b638.jpg)
2021-12-16 15:49:07 95
![](https://telegra.ph/file/1dd0d7ceaf20009a6b638.jpg)
Жорий йилнинг 16 декабрида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессияга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, сессияга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, туманимиз фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари, блогерлар таклиф этилди.
![](https://telegra.ph/file/3a3bf474276f14edd1d96.jpg)
![](https://telegra.ph/file/07d8fe7aa102df6d59c4e.jpg)
Сессия ишини “28-Шаҳартепа” сайлов округидан депутат Шавкатжон Шарапов олиб борди.
Туман Кенгаши депутатлари орасидан Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков, “5-Қизилариқ” сайлов округидан депутат Хабибахон Парпиева, “2-Эшонгузар” сайлов округидан депутат Анвархон Набиевлар президиум аъзолигига сайландилар.
Депутатлар “12-Қўрғонча” сайлов округидан депутат Дилрабо Узақовани сессия котиблигига сайладилар.
![](https://telegra.ph/file/23f03522b6831d4e46cf1.jpg)
Сессияда Қўштепа тумани ҳокими Новиков Илёс Валериевич 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда 2022 йилга мўлжаллаган режалари бўйича Мурожаатномасини ўқиб эшиттирди.
Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков ўз мурожаатномасида 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ва амалга оширилган ишлар натижасида аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ҳаётини яхшилаш борасида эришилган ютуқларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, 2022 йил давомида белгиланган режаларни амалга ошириш юзасидан илгари сурилган лойиҳа ва таклифларни баён этди.
Туман ҳокимининг мурожаатидан келиб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Анвархон Набиев, Шавкатжон Шарапов, Аъзамжон Аҳмаджонов, блогер Олимжон Хайдаров ва бошқа йиғилиш иштирокчилари ўзларининг савол ва таклифларини билдирдилар.
Сессия иши онлайн тарзда ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилди ва оммавий ахборот воситалари томонидан кузатиб борилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.